26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллатларни бирлаштирган давлат тили

ҚР ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти, Жумабек Ташенов номли университет, Туркистон вилоят ҳамда Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмалари билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Давлат тили – халқлар дўстлиги риштаси” республика кўрик-танловини ўтказди. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг давлат тилига интилишни рағбатлайди, бошқа этнослар вакилларининг бу тилга қизиқишини орттириш, улар ўртасида дўстлик ришталарини боғлашда давлат тилини асосий восита сифатида ривожлантиришни кўзлаган танлов ниҳоясига етди.

Ўқувчилар давлат тилининг сўз бойлигини кўрсатувчи жиҳатлари – мақоллар, иборалар, топишмоқларни ёзма ва оғзаки нутқда ифодалаб, маҳоратини намойиш этишди.

– Ўқувчимни илк бор ушбу беллашувга олиб келдим. Ўйлайманки, шогирдим яхши қатнашди, – дейди суҳбатда, Сайрам туманидаги Маҳмуд Қошғарий номидаги умумтаълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Клара Абдуллаева. 

– 11-синфни тамомлаётган шогирдим даставвал эссе ёзди. Шеърий услубда ўзини таништирди. Сўнг тест топшириқларига жавоб берди. Қўшимча саволларда эса қозоқ халқининг улуғ намояндалари ҳақида маълумот берди, бу тилдаги мақолларнинг билимдони сифатида барча саволларга батафсил жавоб берди. Мактабимиз ўқувчилари танловларда фаоллик кўрсатишиб, устозларининг юзларини ёруғ қилишаётганидан хурсандмиз. 

Ақида Ўрмонова, Шимкент шаҳар 11-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти муаллимаси:

– Бугунги танлов юксак савияда ўтди. Унда ўзбек тилида таълим берадиган мактаб ўқувчилари иштирок этиб, соф давлат тилида ҳакамлар ҳайъати саволларига жавоб беришяпти, эссе ёзишяпти. Бу жуда қувонарли ҳол. Бу гал биз танловда томошабин сифатида иштирок этдик, иштирокчиларга қўйилаётган саволлар, улар бажараётган топшириқларни шогирдларимиз кузатиб ўтиришди. Ўйлайманки, барчамиз тадбирдан тегишли хулоса чиқардик. 

– Тадбирда илк бор иштирок этишим. Биринчи топшириқ эссе ёзиш у қадар қийин бўлмади, тест саволларида эса Ш. Уалиханов ҳамда ҚРдаги банк хизматлари тўғрисидаги саволларга жавоб бердим. Бошланғич синфдаёқ она тилимга қизиққанлигим боис ўзбек тили ва адабиёти муаллимаси бўлишни орзу қиламан. Бироқ шу билан бирга, давлат тилини мукаммал ўрганишни олдимга мақсад қилиб қўйганман, – дейди 11-синф ўқувчиси Дурдона Нишонтоева.

 Шаҳло Норалиева, Ж. Ташенов университети Академик мобиллик бўлими бошлиғи, педагогика фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори, тадбир ташкилотчиси:

– Туман мактаблари, айниқса, Сайрам ва Келес туманлари мактаблари беллашувимизда фаоллик кўрсатишди. Тадбирда эса 13 нафар ўқувчи иштирок этди. Бироз йилги танаффусдан сўнг танловимиз қайта тикланиб, истеъдодлиларни саралашда давом этяпти ва биз бундан бениҳоя хурсандмиз. Бошқа туманлардан, шу билан бирга ўзбек тилида таълим берадиган мактаблари анчагина учинчи мегаполис устоз ҳамда ўқувчилари бу анъанавий тадбирда фаоллик кўрсатишса, нур устига нур бўларди. Давлат тилини шогирдлар ўртасида кенг тарғиб қилишда Шимкент мактаблари доим пешқадам бўлишлари жоиз. Танловимизнинг асосий ҳомийлари ҳамда ташаббускорлари – Туркистон вилоят, Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаларига миннатдорчилик билдирамиз. Навбатдаги танловларимизда Шимкент, Туркистон, Кентов шаҳри таълим бўлимлари мутасаддиларидан фаоллик кутиб қоламиз.

Кўникма ва қобилиятларини давлат тилида намойиш этган иштирокчилар яхши натижаларни қўлга киритишди. Келес туманидаги Т. Бегманова номидаги 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадинабону Набиева бош совринни қўлга киритди. Тўлебий тумани Ал Фаробий номли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Малика Садирбоева І ўринни, Сўзоқ тумани, А. Навоий номидаги умумтаълим мактаби ўқувчиси Гавҳар Иброҳим ҳамда Сайрам тумани, Ш. Рашидов номли умумтаълим мактаби ўқувчиси Маҳфуза Холмуродова ІІ ўринга муносиб бўлишса, учинчи ўринларга, Бобур номли мактаб ўқувчиси Дурдона Исломқулова, Т. Рустамов номли мактаб-гимназия ўқувчиси Муяссар Суннатуллаева, Саврон тумани, С. Раҳимов номли умумтаълим мактаб ўқувчиси Сарвиноз Маматраимовалар сазовор бўлишди. 

Тадбирнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Мадинабону Набиева ва Малика Садирбоевага М. Дулатов номидаги Қўстанай муҳандислик-иқтисодиёт университетининг бепул таълим грант сертификатлари тақдим этилди.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2024-05-23, 21:01 775
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.