26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекали Жанибеков зали очилди

Туркистон шаҳридаги “Фараб” кутубхонасида давлат ва жамоат арбоби, олим, этнограф Ўзбекали Жанибеков номидаги ўқув зали очилди.

Унинг тақдимотида вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев, зиёлилар, журналистлар, китобхонлар ҳамда кутубхоначилар иштирок этди.

Шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарилқасин Азиретбергенов ҳамда Бувилар ҳайъати раисаси Айғаним Серим рамзий тасмани қирқдилар. Иштирокчилар махсус тайёрланган хона билан танишдилар.

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи ҳамда Ўтрор тумани, Ўзбекали Жанибек номли лицей-интернатидан махсус келтирилган қимматбаҳо буюмлар меҳмонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Тарих фанлари доктори, профессор Хазиретали Турсин олиб борган анжуманда меҳмонлар Ўзбекали Жанибек ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Тадбир якунида “Оила хрестоматияси” матбуот уйида чоп этилган “Ўзбекали ҳамда маданий майдон” китобига махсус тайёрлан-ган видеолавҳа намойиш этилди.

2024-05-25, 03:53 442
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.