26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболли ҳамкорлик янги босқичда

Давлат раҳбари Арманистон Президентига эҳтиром кўрсатиб, мамлакат Қозоғистон – Арманистон ҳамкорлигини мутлақо янги босқичга кўтаришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

– Бугунги келишувлар ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Биз Қозоғистон – Арманистон ҳамкорлигининг асоси бўлган олий даражадаги учрашувларимизга алоҳида эътибор қаратамиз. Қозоғистон Арманистон билан дўстона муносабатларни юксак қадрлайди. Арманистон мамлакатимизнинг ишончли ва давр синовидан ўтган яқин ҳамкоридир. Халқларимизни мустаҳкам дўстлик, умумий тарих ва ўхшаш маданий-гуманитар қадриятлар боғлаб туради. Икки томонлама муносабатлар барча соҳаларда жадал тараққий этаётганини алоҳида таъкидлайман, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Давлат раҳбари бу йил Қозоғистон ва Арманистон ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганига 25 йил тўлаётганини, бу даврда кенг кўламли институционал база шаклланганини таъкидлади.

– Икки халқ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликдан ташқари, маданий-гуманитар алоқалар ҳам жадал ривожланмоқда. Ўтган йили Ереванда Қозоқ театрининг Арманистондаги кунлари ўтди. Келгуси йилда юртингизда қозоқ маданияти ўн кунлигини ташкил этиш режалаштирилган. Бугун сизлар билан биргаликда Қозоғистонда Арманистон маданияти кунларининг очилиш маросимида иштирок этамиз, – деди Қозоғистон Президенти.

Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян Қозоғистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини маълум қилди.

– Муқаддас қозоқ заминига келганимдан мамнунман. Қозоғистоннинг тараққиёт суръатлари ва фаровонлиги таҳсинга сазовор. Икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар узоқ йиллар давом этишига ишончим комил. Чунки унинг тарихий илдизлари чуқурдир. Қозоғистон бизнинг ишончли ва дўстона ҳамкоримиз. Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар муваффақиятли ривожланиб бораётганини таъкидламоқчиман, – деди Арманистон Президенти.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, молия, маданий-гуманитар ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон томони Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик келишувига эришиш учун келажакда Алмати майдонини таклиф қилишга тайёрлигини таъкидлади.

 

Akorda.kz. маълумотлари асосида., 2024-10-17, 02:09 510
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.