26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элнинг бирлигига ҳисса қўшганлар тақдирланди

Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да вилоят ҚХА аъзолари иштирокида учрашув ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ертай Алтаев минтақадаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш ҳамда маънавият ва маданиятни ривожлантириш, миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун бир гуруҳ фуқароларни тақдирлади.

Тадбир доирасида Ертай Кенжебекули яқинда адабиёт ва санъат соҳасида Абай номидаги 2024 йилги давлат мукофоти соҳиби, ёзувчи, адабий танқидчи Қулбек Ергўбекка иззат-икром кўрсатиб, вилоят ҳокимининг табригини ўқиб эшиттирди.

Учрашувда ҚХАнинг “Бирлик” олтин медали билан ҚХА аъзоси, Қазиғурт туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Жавлон Собитов ва ҚР Президентининг ташаккурномаси билан Медиация кенгаши аъзоси, касбий медиатор Жулдиз Ўтегенова, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Құрмет” фахрий ёрлиғи билан Жетисай туман Оналар кенгаши раисаси Рахила Басимбекова тақдирланди.

Шунингдек, вилоят турк этномаданият бирлашмаси аъзоси Яша Чилингаров ва вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси Оқсоқоллар кенгаши раиси Зуппархон Чолдонов ҚР Маданият ва ахборот вазирининг “Меҳнат фахрийси” медали билан тақдирланса, ҚХА аъзоси, “Қызмет” газетаси бош муҳаррири Бейсенкул Наримбетова ва “Turkistan Media Holding” МЧБ бошқарувчи директори, вилоят ҚХА қошидаги Журналистлар ва блогерлар клуби аъзоси Тельман Бейсенга ҚР Маданият ва ахборот вазирининг ташаккурномалари топширилди.

2024-11-09, 02:04 820
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.