26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти ҳокими Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кэти Лич билан учрашди

Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кэти Лич ва Халқаро миграция ташкилоти раҳбари Серхан Актопрак Туркистонга ташриф буюрди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди билан учрашувда қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида Халқаро миграция ташкилоти Меҳнат сафарбарлиги маркази салоҳиятини оширишга ёрдам бермоқда. Буни изоҳлар экан, Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кэти Туркистон вилояти салоҳиятини юксак баҳолади. Ушбу марказ Буюк Британияда ишлаш ниятида бўлган фуқароларга ҳар томонлама ёрдам беради.

Халқаро миграция ташкилотининг Қозоғистондаги хизмати раҳбари, Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчи Серхан Актопракнинг айтишича, бундай марказ миграцияга тайёргарлик кўришда улкан аҳамиятга эга. Унинг қайд этишича, марказда меҳнат муҳожирлари янги муҳитга тез мослашиб, зарур маълумотларни олдиндан олади.

Қайд этиш жоизки, меҳмонлар маҳаллий фуқароларни хорижий давлатларга ишлашга жўнатиш мақсадида ташкил этилган “Дастлабки ўқув маркази”нинг очилиш маросимида иштирок этди. Шу билан бирга, марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, хорижда ишлаш ниятида бўлган фуқаролар билан фикр алмашди.

 Туркистондаги “Меҳнат сафарбарлиги маркази” қошида очиладиган муассаса қозоғистонлик меҳнат муҳожирларига асосан маслаҳатлар беради.

24.kz. маълумотлари асосида, 2024-11-07, 02:19 728
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.