26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ниҳол эккан инсон қалбида қуёш чарақлар

Кўчат экиб, боғ яратмоқ дунёдаги энг хайрли ва эзгу амал саналади. Мана шундай қадриятлар йиллар оша авлодлар амалида ҳам давом этиб, “Тоза Қозоғистон” дастури бугун юртимизда Президент ташаббуси билан умуммиллий ҳаракатга айланди. Дарахт экиш ишларига тажрибали боғбону отахонлар бош бўлиб, уларнинг бенуқсон ўсиши йўлида фарзандларга зарурий маслаҳатларини, насиҳатларини ҳам бериб бормоқдалар.

Республика байрами муносабати билан вилоят марказида 100 туп дарахт ўтқазилди. “Тоза Қозоғистон” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди, давлат идоралари раҳбарлари, зиёлилар, Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари, ишчилар ва шаҳар аҳолиси иштирок этди. 

Улар марказий масжид ҳовлиси, “Карвон сарой” мажмуаси ёнидаги “Арена” олдига ҳамда Туризм университети ёнига манзарали дарахт кўчатлари, шунингдек, терак, қайрағоч ва чинор кўчатлари ўтқаздилар.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, тадбир иштирокчилари билан биргаликда кўчат ўтқазиб, тадбир экологик келажак сари муҳим қадам эканини таъкидлади. 

– Ушбу меҳнатлар самарасидан жойларда турли боғлар яратилиб, яшил майдонлар янада кенгайтирилмоқда. Гўзал шаҳримиз янада ям-яшил, чирой очиб бориши учун барча фуқароларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақираман, – деди вилоят ҳокими. – Кўкаламзорлаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий йил охиригача вилоят бўйича 500 минг тупдан ортиқ кўчат экиш режалаштирилган. Ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-10-29, 20:27 411
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.