26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Лойиҳа идораси фаолияти билан танишди

ЭКСПО шаҳарчасида жойлашган Лойиҳа идораси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва стратегик ташаббусларни амалга оширишга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.

Лойиҳа идораси Давлат раҳбарининг Мактублари ва Қозоғистон Миллий тараққиёт режасида белгиланган устувор вазифаларни сифатли амалга ошириш юзасидан ечимлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Қасим-Жўмарт Тўқаевга фискал барқарорликни таъминлаш учун дастурий ечимларини жорий этиш, Манғистау вилоятини тараққий эттириш, инсон капиталини ривожлантириш каби стратегик муҳим лойиҳаларнинг ижроси ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги транспорт ва логистика, соғликни сақлаш, таълим ва маориф, энергетика, сув, саноат ва қурилиш, рақамли тараққиёт, инновациялар ва минтақаларни ривожлантириш каби йўналишлар бўйича идоралараро гуруҳларни шакллантирди. Ушбу ёндашув юқори сифатли ва жадал натижаларни таъминлаш учун соҳадаги вазифаларга эътибор қаратиш имконини беради.

Президент тақдимотлар билан танишиб, Ҳукумат аъзолари асосий эътиборни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратишлари зарурлигини таъкидлади.

– Олдимизда муҳим вазифалар турибди. Энг аҳамиятлиси, Давлат раҳбари топшириқлари ижросини алоҳида назоратга олиш. Ушбу марказнинг асосий мақсади – ислоҳотлар самарадорлигини ошириш. Уни Президент Маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Дархан Сатибалди назорат қилади. Вазирлар ҳам, ҳокимлар ҳам дадил қарорлар қабул қилишга тайёр туришлари керак. Муқаддам мен Ҳукумат олдига аниқ вазифалар қўйгандим. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича у мустақил равишда зарур қарорлар қабул қилиши шарт. Мен аниқ натижаларни талаб қиламан, – деди Қ. Тўқаев.

Президент вазирлар ва раҳбарларни қатор вазифаларга эътибор қаратишга чақирди. Давлат раҳбари атом энергетикасини ривожлантириш истиқболларига алоҳида тўхталди.

– Атом электр станцияларини барпо этиш масаласига келсак, бу ишни жадаллаштиришимиз керак. Мен «Ана тілі» газетасига берган мусоҳабамда иккита, эҳтимол, учта катта станция қурамиз, деб айтгандим. Биз Қозоғистонни ядро энергетикаси ривожланган давлатга, сунъий заковат ва рақамлаштириш тўлиқ жорий этилган мамлакатга айлантиришимиз керак, – деди Қ. Тўқаев.

Akorda.kz. маълумотлари асосида., 2025-01-10, 22:28 155
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.