26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шукрона куни нишонланди

Шимкент  шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Шимкент шаҳри ҳокими, шаҳар Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси Ғабит Сиздиқбеков иштирокида 1 март – Шукрона куни ва Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллигига бағишланган “Шукрона – одамийлик тимсоли” мавзуида байрам тадбири ўтди. 

Тадбир доирасида Шимкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган турли этнос вакиллари ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар кўргазмаси уюштирилди. 

Шаҳар Ассамблеяси аъзолари ва этномаданият бирлашмалари раислари “Қозоқ элига минг раҳмат!” ёдгорлиги пойига гул қўйиб, ҚХАнинг 30 йиллигига бағишланган “Бирлик ва тотувлик йўлидаги 30 йил” ёдгорлик лавҳасини очди. “Шукрона” карвонини тантанали равишда кутиб олиш маросими кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

“Дўстлик уйи”да шаҳар этномаданият бирлашмаларининг кўргазмаси уюштирилиб, унда халқимизнинг маданий-тарихий мероси ва этнослар тарихини фош этадиган экспонатлар таништирилди.

Шаҳар ҳокими Ғабит Сиздиқбеков тантанада Давлат раҳбари, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг раиси Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг табригини ўқиб, эшиттирди.

Таъкидлаш жоизки, 1 мартда ташкил этилганига 30 йил тўлган ҚХА жамият тотувлиги ва умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, этнослараро тотувликни мустаҳкамлаш ва қозоғистонча ватанпарварликни улуғлаш сингари этносиёсат доирасидаги мақсад-вазифаларни шараф билан бажариб келмоқда. 

Байрам тадбири концерт дастурига уланиб, унда шаҳар ўзбек драма театри жамоасининг чиқиши ҳам давомли қарсаклар билан қарши олинди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2025-03-05, 02:04 484
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.