26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Таъзим бажо айлайин, она юртимга!''

Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида “Шукрона куни”га бағишлаб ўтказилган байрам тадбири шундай номланди.

Тантанали йиғилишда вилоят ҳокими – Қозоғистон халқи вилоят Ассамблеяси раиси Нуралхан Кўшеров, зиёлилар, вилоят ҚХА аъзолари ва фахрийлари, вилоят ҚХА қошидаги “Эл бирлиги” депутатлик гуруҳи аъзолари ва ёшлар иштирок этди.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг табригини ўқиб эшиттирди ва Шукрона куни барча қозоғистонликларнинг бир-бирига меҳр-оқибат, дўстлик ва ҳурмат рамзига айланганини таъкидлади.

– Шукрона куни ватанпарварлик, бирдамлик ва дўстликнинг ёрқин тимсолидир. Асосий мақсад – ёш авлодни дўстлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш. Шукрона куни доирасида амалга оширилаётган барча тадбирлар миллий ҳамжиҳатликни, барча юртдошларимизнинг бир-бирига дўстлиги, меҳр-оқибатини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, сизларни Қозоғистон халқи Ассамблеяси ташкил этилганининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман! Айни пайтда вилоятимизда 50дан ортиқ элат вакиллари аҳил-иноқ яшаб келмоқда. Вилоятимизда миллий бирдамликни мустаҳкамлаш, фаровонликка кўмаклашиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизда эзгулик ва саховат бардавом бўлсин, – деди у.

Тадбир давомида меҳмонлар эътиборига Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллигига бағишланган вилоят этномаданият бирлашмаларининг кўргазмаси ҳавола қилинди.

Бирлик ва тотувлик рамзи бўлган байрам маданият соҳаси санъаткорлари ва этномаданият бирлашмалари бадиий ҳаваскорлари томонидан тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-03-05, 02:01 510
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.