26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар бир фуқаронинг мурожаати ҳоким назоратида

«AMANAT» партиясининг Сайрам туман филиали жамоатчилик қабулхонасининг иш режасига мувофиқ, туман ҳокими Арман Сабитов фуқароларни шахсий муаммолари бўйича қабуллади. Унда партия филиали ижровий котиби Қуаниш Сиздиқов ҳам иштирок этди.

Туман партия филиалида ташкил этилган қабулда фуқаролар тадбиркорлик, балиқчиликни ривожлантириш, ер участкаси, инфратузилма ва ижтимоий масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Туман ҳокими ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларга қонун доирасида тушунтириш бердилар.

Қорабулоқ қишлоғи фуқароси аҳоли яшайдиган ҳудудларда эскириб кетган электр тармоқлари, ноқонуний қурилишлар ва қишлоқдаги бир қатор долзарб масалаларни кўтарди. Туман ҳокими ўз навбатида кўтарилган масалалар бўйича махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиши ва натижалари қўшимча хабар қилинишини маълум қилди.

Шунингдек, қабулга келган фуқаро Хонқўрғон қишлоғидаги ички кўчаларни ўртача таъмирлаш ва кўчаларга чироқлар ўрнатишни сўранди. Туман ҳокими Хонқўрғон қишлоғидаги 8,9 чақирим йўлни ўртача таъмирлаш учун смета ҳужжати тайёрлангани ва ҳозирги кунда давлат хариди танлови ўтказилаётганини маълум қилди. Тунги ёритиш чироқларини ҳомийлар ёрдамида ўрнатиш режаланган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари ҳам фуқароларни тинглаб, ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар. Барча масалалар ҳар томонлама кўриб чиқилиб, қонун доирасида ҳал этилиши таъкидланди. Туман ҳокими Арман Сабитов масъул бўлимларга фуқаролар томонидан кўтарилган барча муаммоларни назоратга олиш ва уларни тезкор ҳал этишни топширди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-03-05, 02:14 268
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.