26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳар бир фахрийга 5 миллион тенгедан

Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ҳокимлик томонидан вилоятимизда истиқомат қилаётган Улуғ Ватан уруши фахрийларига бир марталик моддий ёрдам сифатида 5 миллион тенгедан берилади.

Минтақада Иккинчи жаҳон урушининг 9 нафар фахрийси истиқомат қилади. УВУ фахрийларига тенглаштирилган фуқаролар тоифалари бўйича 50 минг тенгедан 120 минг тенгегача бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш режаланган. Шунингдек, юртимизнинг “Фахрийлар тўғрисида”ги Қонунига кўра, ижтимоий ёрдам чоралари кўрсатилади.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган девон мажлисида Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлашга оид тадбирлар режаси атрофлича муҳокама қилиниб, бажариладиган ишлар пухталанди.

Вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбари Асия Темирбаеванинг айтишича, тадбирлар фақат байрам кунларигина эмас, йил бўйи бажарилади. Бугунги кунда вилоятимизда УВУ иштирокчилари ва уларга тенглаштирилганлар сони 3305 кишини ташкил қилади. Шу жумладан, УВУ фахрийлари 9 киши. Улар Жетисай, Ўрдабоши, Ўтрор, Сайрам, Сариоғоч, Сўзоқ, Қазиғурт туманлари ҳамда Кентов, Туркистон шаҳарларида истиқомат қилишади.

УВУ иштирокчиларига тенглаштирилганлар сони 227 нафар бўлса, фронторти меҳнаткашлари – 3069. Вилоятимизда Ғалабанинг 80 йиллиги арафасида 3305 кишига бир марталик молиявий ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман, шаҳар бюджетлари ҳисобидан 242,0 млн. тенге маблағ ажратилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-02-27, 02:21 382
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.