26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеровни қабул қилди

Учрашувда Қасим-Жўмарт Тўқаевга Туркистон вилоятининг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ва келгуси давр режаси ҳақида маълумот берилди.

Вилоят ҳокими ирригация иншоотларини реконструкция қилиш учун Ислом тараққиёт банкидан маблағ жалб этилаётгани ҳақида маълумот берди. Айни пайтда 135,5 миллиард тенгега 24 та лойиҳани молиялаштириш тасдиқланган. Шунингдек, Туркистон шаҳри ва унга яқин жойлашган 6 туманни доимий сув билан таъминлаш мақсадида “Байдибек ота” сув омбори қурилиши олиб борилмоқда, “Боралдай” сув омбори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Нуралхан Кўшеровнинг айтишича, қишлоқ хўжалигида пахта, маккажўхори ва гўшт кластерларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, пахта-тўқимачилик кластерида умумий қиймати 197 миллиард тенге бўлган 5 та лойиҳа амалга оширилади. Айни вақтда маккажўхори-мелас заводи қурилиши бошлаб юборилиб, Австралия тажрибаси асосида гўшт йўналишида чорвачиликни ривожлантириш йўлга қўйилди

Бугунги кунда энергия тақчиллигини бартараф этиш мақсадида умумий қуввати 2,4 ГВт бўлган 6 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Шу билан бирга, саноат ҳудудларини зарур инфратузилма билан қамраб олиш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.

Нуралхан Кўшеровнинг айтишича, жорий йилда вилоятда 32 та мактаб қурилади, 41 та ўқув маскани капитал таъмирланади. Шунингдек, тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчи 32 та объект фойдаланишга топширилиши, 45 та аҳоли пунктига табиий газ қувурлари ётқизилиши керак.

Қасим-Жўмарт Тўқаев вилоятнинг янги раҳбарига кеча имзоланган “Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида”ги қонунда белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун Ҳукумат билан яқиндан ҳамкорлик қилишни топширди.

Шу билан бирга, Президент томонидан вилоят аҳолиси турмуш даражасини юксалтириш, туризм, қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес соҳаларини ривожлантириш, аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент “Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди.

2025-03-05, 02:32 311
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.