26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – аҳоли фаровонлиги

Жорий йилда вилоятимизда 120 мингдан зиёд янги иш ўринларини ташкил этиш режаланган. Унинг 60 фоизидан зиёди доимий иш ўринлари бўлади. Мазкур чора-тадбирлар “Минтақавий иш ўринларини ташкил этиш харитаси”,  Миллий лойиҳалар ҳамда Давлат раҳбарининг топшириғи асосида “10 минг фуқарога 100 иш ўрини” давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган мажлисда янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан вилоят бандликни мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбари Асия Темирбаеванинг ҳисоботи тингланди.

Вилоят ҳокими жорий йил учун тасдиқланган кўрсаткичларнинг ижросини вақтида таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Президент топшириғига мувофиқ, барча туман, шаҳарларда очиладиган “Оилани қўллаб-қувватлаш маркази” фаолиятини тизимли йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берди. Ушбу марказлар оилада зўравонликка мубтало бўлган аёлларга руҳий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатади. 

Фуқароларни муносиб иш билан таъминлаш ҳамда адолатли маош тўлаш – давлатнинг асосий вазифаларидан бири. Бу борада турли дастур амалга оширилмоқда. Жорий йилда таълим, соғликни сақлаш, ижтимоий соҳаларда субсидияланган иш ўринларида меҳнат қилиш муддати якунланган фуқаролар учун янгидан барпо этилган иншоотларида доимий иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-17, 01:30 144
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.