26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Миллий банк раисини қабул қилди

Давлат раҳбарига ўтган йили Миллий банк томонидан амалга оширилган пул-кредит сиёсати якунлари ҳамда 2025 йилга мўлжалланган режаси тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди.

Президентга Қозоғистон иқтисодиёти ва молия тизимининг аҳволи, ишбилармонлик фаоллиги, пул қадрсизланиши омиллари, шунингдек, ўрта муддатли мақсадга мувофиқ нархларни барқарорлаштириш ва пулнинг қадрсизланиш даражасини 5 фоизга етказиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Тимур Сулейменовнинг сўзларига кўра, ташқи инфляция босими кучаймоқда ва ички пул қадрсизланиши таваккаллари ҳамон мавжуд.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари Миллий жамғарма маблағлари, олтин-валюта захиралари, Ягона нафақа жамғармасининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тинглади. Хусусан, 2024 йилда Миллий жамғарма маблағларини бошқаришдан тушган даромад 7,5 фоизга ошиб, 4,5 миллиард долларни ташкил этди. Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари эса 45,8 миллиард долларга етди ва 27,4 фоизга ошди. Пенсия активларини бошқаришдан олинган сармоявий даромад 3,4 триллион тенгени ташкил этди. Даромад эса пул қадрсизланишига нисбатан икки баравар ошиб, 17,8 фоизга етди.

Президентга валюта бозоридаги вазият таништирилиб, тенге барқарорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар маълум қилинди.

Бундан ташқари, Тимур Сулейменов банк шўъбасидаги вазиятнинг барқарорлиги, шунингдек, молиявий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари ва молиявий сиёсат самарадорлигини ошириш режаси ҳақида гапирди.

Миллий банк раиси Президентга Миллий рақамли молиявий инфратузилмани ривожлантириш натижалари ва Фирибгарликка қарши кураш маркази фаолияти билан таништирди.

Йиғилиш якунида Давлат раҳбари пулнинг қадрсизланишини жиловлаш ва молия шўъбаси барқарорлигини таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратди ва Миллий банк фаолияти билан боғлиқ бир қатор аниқ топшириқларни берди.

Akorda.kz, 2025-01-27, 21:50 114
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.