26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистон туҳфаси: Туркистондаги 5 минг кишилик масжид қурилиши якунланмоқда

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Туркистон шаҳрига кираверишда жойлашган 5 минг кишилик янги масжид қурилиши билан танишди. Ҳоким масъул раҳбарлар билан учрашиб, қурилиш суръатларини тезлаштириш, ишчилар сонини кўпайтириш, хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш юзасидан топшириқлар берди.

Бу ерда минораларни тиклаш, электр ва сув таъминоти, дераза ўрнатиш ва пардозлаш ишлари давом этмоқда. Қурилиш ишларига 30дан зиёд қурувчи ва 9та техника жалб этилган.

Туркистонда барпо этилаётган янги масжидда шарқ меъморчилигининг замонавий талқинини кўриш мумкин.

Иншоотни барпо этишда илғор жаҳон технологияларидан фойдаланилмоқда.Унинг умумий майдони 7,7 гектарни ташкил этади.

Масжид шунчаки ибодат маскани эмас, балки юртнинг меъморчилик анъаналари ва ютуқларини акс эттирган бебаҳо обида сифатида сайёҳларни жалб этувчи зиёрат масканига айланиши лозим. Зиёрат туризми фақат ўтмишдаги алломалар, тарихий шахслар, азиз-авлиёлар дафн этилган гўзал мақбараларни зиёрат этишдан иборат эмас. Шунингдек, қадимги масжид-мадрасалар, мақбаралар ва бошқа диққатга сазовор қадамжолар билан бирга замонавий масжидлар ҳам сайёҳлар учун қизиқарли иншоотга айланиб, мамлакатимизнинг сайёҳлик тимсоли сифатида танилиши керак. Янги масжид келгусида ана шундай, замонавий Туркистоннинг жаҳонга машҳур тимсолига айланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати маълумотлари асосида, 2025-01-27, 21:52 178
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.