26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқaролaр фаровонлигини яхшилаш иқтисодий тaрaққиётгa бевосита боғлиқ

Астана шаҳрида Давлат раҳбари Қ. Тўқаев раислигида Қозоғистон Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилиши ўтди.

Унда мамлакатнинг 2024 йилдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти якунлари сарҳисоб қилиниб, Ҳукуматнинг галдаги асосий вазифалари белгиланди.

Мажлисда Бош вазир Ў. Бектенов, Миллий Банк раиси Т. Сулейменов, қатор вилоятлар ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди.

Давлат раҳбари 2024 йилда иқтисодиёт тараққиётига кўплаб салбий омиллар таъсир кўрсатганини қайд этди. Бироқ вазият назорат остида бўлгани ва давлат идоралари унинг янада оғирлашишига йўл қўймаганлигини алоҳида таъкидлади.

– Жаҳондаги оғир вазиятга қарамай, мамлакатимизда яхши натижалар кузатилмоқда. Ўтган йил ижобий натижалар билан якунланди, мамлакат иқтисодиёти юксалмоқда. Лекин ҳали ечимини кутаётган муаммолар етарли. Биринчидан, иқтисодиётни ранг-баранглаштириш  вазифаси тўлиқ бажарилмаган. Иқтисодиёт ҳали ҳам Миллий жамғармага қарам. Aммо шуни таъкидлаш жоизки, Миллий жамғарма иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлиб, тадбиркорлик субъектларининг сармоя фаоллиги етарли даражада эмас. Бу камчиликларни жорий йилда тузатиш керак. Бунинг учун Ҳукумат аниқ чоралар кўриши зарур, – деди 

Қ. Тўқаев.

Давлат раҳбари Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши дунёдаги туб ўзгаришлар даврида ўтаётганлиги ва ушбу дунёвий жараёнлар Қозоғистондаги иқтисодий вазиятга кучли таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.

– Тўлиқ рақамлаштиришга асосланган янги технологик тартибга ўтиш дунёда сифат жиҳатидан янги воқеликларни яратишга олиб келишини ҳам унутмаслигимиз керак. Сиз бунга тайёр бўлишингиз зарур. Уларга муваффақиятли мослашиш Қозоғистоннинг рақобатбардошлиги ва барқарор тараққиётида ҳал қилувчи омил бўлади, – деди Президент.

Бош вазир Ў. Бектенов AЭС қурилиши мумкин бўлган иккита жойни аниқлаш бўйича ҳудудлар таҳлили якунланаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, яқин орада Алмати вилоятида биринчи Атом электр станциясини қуриш бўйича зарур келишувлар тузилади.

Бош вазир ҚҚС ставкасини ошириш зарурлигини ҳам маълум қилди.

Ҳукумат иш ҳақи жамғармасининг юкламасини камайтиришни таклиф қилмоқда.

– Бунга эришиш учун ҚҚС ставкасини ошириш, шу билан бирга иш берувчилар томонидан ижтимоий ва мажбурий пенсия тўловларини камайтириш зарур. Бу корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш, улар учун зарур молиявий захираларни яратиш имконини беради. Иш ҳақи жамғарманинг юкламасини камайтириш корхоналарга ишчиларнинг иш ҳақини ошириш имконини беради. Қўшимча солиқ тушумлари иқтисодий тараққиётни рағбатлантириш, инфратузилмани жадал ривожлантириш, устувор тармоқларда истиқболли бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади, – деди Ў. Бектенов.

Ўз навбатида, Бош вазир ўринбосари С. Жуманғарин бугунги кунда янги Солиқ кодекси лойиҳаси Парламентда муҳокама қилинаётганини, унда солиқ имтиёзларини камайтириш, иккинчи даражали банклар учун солиқларни ошириш, шунингдек, қатор чора-тадбирлар назарда тутилганини эслатди, шунингдек, қимор бизнеси, ҳашамат буюмлари ва бошқалар.

Akorda.kz маълумотлари асосида, 2025-02-01, 03:03 187
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.