26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олтин кузнинг саховати ўзгача

Бугунги кунда давлат миқёсида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг мажмуавий дастури тайёрланиб, амалга оширилмоқда. Элбоши Н. А. Назарбаевнинг “100 аниқ қадам” Миллат режасининг 35-қадамида “Қозоғистон аграр шўъбаси улкан экспорт имкониятига эга ҳамда инновацияни жорий этишда қудратли соҳа ҳисобланади. Озиқ-овқатга нисбатан эҳтиёж йилдан-йилга ортаверади. Биз бу имкониятни бой бермай, ундан самарали фойдаланишимиз керак”, дейилган.

Ушбу талабларнинг уддасидан чиқиш учун вилоятимизда учта асосий ва кўламдор топшириқлар – қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини орттириш, чорвачиликни ривожлантириб, гўштни экспортга чиқариш ҳамда суғормали ер майдонини кенгайтириш вазифалари олдимизга қўйилган.

Импорт ҳажми 320 млн. АҚШ долларига тенг

Агросаноат мажмуасининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши туфайли жорий йил қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан муваффақиятларга эришилди. Яъни, жорий йилнинг 9 ойида қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулот кўлами 376,5 млрд. тенгени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 57 млрд. тенгега ортди. 

Шундан, чорвачилик – 172 млрд. тенге (103,5%), экин хўжалиги 203,5 млрд. (100,8%) тенге бўлди. Элимиз бўйича қишлоқ хўжалигидаги Жанубий Қозоғистон вилоятининг улуши 13 фоизни (республика бўйича 2-ўрин) ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги асосий капиталига жалб этилган сармоя ҳажми 23,7 млрд. тенгедан ортиб, ўтган йил билан таққослаганда 4,2 баравар (республика бўйича 100,6%)га кўпайди. Қишлоқ хўжалиги экспортининг кўлами бугунги кунда 211,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, импорт ҳажми 320 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Бугунги кунда вилоятда 70 мингдан ортиқ агротузилма (республикада – 187,5 минг) фаолият юритади.

Экспорт ҳажми ортмоқда

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги экинларининг майдони вилоят бўйича 818,1 минг гектарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 29,3 минг гектарга ортди. Экин майдони асосан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг экспорт имкониятига эга пахта ҳамда мойли экинларга устуворлик ҳисобидан улғайди.

Бошоқли дон экинларининг майдони 258,8 минг гектарни ташкил этади. Шундан: буғдой – 187,5 минг гектар, арпа – 29 минг гектар, маккажўхори – 37,5 минг гектар, гуруч – 2,2 минг гектарни ташкил этади.

Республикада биринчи ўринда

ҚР Ҳукумати қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ширкатларни тузишга алоҳида эътибор қаратиб, устуворлик берди. Вилоятда ушбу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилди. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан барча туман-шаҳарларда ширкатлар тузишнинг самарадорлиги ва давлат ёрдами ҳақида хўжаликларга тушунтириш мақсадида ихтисослаштирилган сайёр семинар-кенгашлар уюштирилди. Натижада, йил бошида вилоят бўйича 242 ширкат бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 640га етди. Ушбу ширкатларга 55 мингдан зиёд кичик хўжаликлар бирлаштирилди. Шунингдек, жорий йил вилоятда вазирликнинг талабига мувофиқ 75та ширкат тузиш режаланган бўлса, бугун бу режа икки баравар бажарилиб, 158та ширкат бирлаштирилди. Бизнинг вилоят ширкат тузиш топшириғини бажаришда республикада биринчи ўринга чиқди.

Вилоятда 1,3 млн. тонна полиз маҳсулотлари йиғиштириб олинди

Бу йил аграр минтақа хўжаликлари 376,5 млрд. тенгелик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиштириб олди. Бу ўтган йилга нисбатан 57 млрд. тенгега кўп. Яъни, деҳқонлар жорий йил 400 минг тоннадан ортиқ дон хирмонини кўтарса, 116 минг тонна мева-резавор ва 919 минг тонна сабзавот, 295 минг тонна картошка, 1,3 млн. тонна полиз экинларини йиғиштириб олишди. Шунингдек, янги ташаббус билан вилоятда биринчи марта 59 гектар ерга ёнғоқ, 7 гектар ерга бодом экилди. Томчилатиб суғориш усули 7,5 минг гектар ерда жорий этилиб, умумий майдони 58,5 минг гектарга, иссиқхоналар 171 гектарда барпо қилиниб, жами 1 294 гектардан ошди.

Чорвадорларнинг ҳам юзи ёруғ

Вилоят чорвадорлари ҳам бу йил улкан ютуқларни қўлга киритишди. Чунки минтақада йирик қорамол сони ўтган йилга нисбатан 5,8 фоиз, қўй ва эчки 1 фоиз, йилқи 19,5 фоизга ортган. Минтақада қорамол сонининг ошишига “Сибаға” дастури ўз таъсирини кўрсатди. Мазкур дастур бўйича жорий йилда 13087 бош қорамол харид қилинса, “Алтин асиқ” доирасида 23 352 бош қўй, “Қулан” дастури доирасида 2 366 йилқи сотиб олинган. Қорамол харидида Жануб минтақаси республикада 1-ўринда. Шунингдек, жорий йил вилоятимизда янгидан 2 419 кичик бўрдоқилаш майдони ва 656 оилавий сут, 22та оилавий парранда фермаси ва 10та балиқ хўжалиги очилди.

Ҳоким сетрификатлари кимларга насиб этди?

“AGROFEST-2017” фестивалида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан 1-ўрин олган илғор туман, шаҳарларни қайд этиб, махсус ҳайкалча ва сертификатлар топширди. Хуллас, дон етиштиришда Қазиғурт туманига тенг келадигани топилмаса, сут етиштиришда Сайрам тумани, маҳсаридан Тўлебий, пахта ҳосилини йиғиштириб олишда Чордара тумани илғор, сабзавоткорликда Сариоғоч тумани энг яхшилардан деб танилди. Полиз эканларини етиштиришда илғорлар сафида мақтааралликлар, мева-резаворни Тулкибош, илғор сармоявий лойиҳаларни амалга татбиқ этишда Байдибек тумани, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишда Туркистон шаҳри зўр бўлса, “Сибаға”, “Алтин асиқ“ дастурлари ижроси бўйича ўтрорликлар пешқадам бўлди.

Серқуёш ўлкамиз меҳнаткашлари етиштирган маҳсулотлар нафақат республика, балки хорижни ҳам лол қолдиради, десак муболаға бўлмас. Табиатнинг тўрт фасли тенг сақланиб, қуёш нурига бурканган ўлкамизда ҳар бир пешона томчиси бежиз тўкилмайди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-10-30, 19:22 871
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.