26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Индустриявий минтақалар сони ортади

Туркистон вилоятида сармояларни жалб қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини оширишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Ўрдабоши туманига хизмат сафари чоғида ушбу соҳадаги ташаббусларни яна бир бор пухталади. Хусусан, туманда иккита ишлаб чиқариш ҳудуди ташкил этилиб, «Бадам» индустриявий минтақаси 50 гектарга кенгаяди.

Минтақа раҳбари дастлаб, Шубар қишлоғида ишлаб чиқариш ҳудудини ташкил этиш учун мўлжалланган 60 гектар ернинг лойиҳаси билан танишиб, инфратузилма ва ташкилий ишларни сифатли юритиш муҳимлигини таъкидлади.

– Барча туман, шаҳарда индустриявий минтақалардан самарали фойдаланиш, янги ишлаб чиқариш ҳудудини очиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу йўналишдаги тадбирларни кучайтиришни топшираман. Ишлаб чиқариш иншоотлари ва корхоналарни ташкил этиш бўйича фаол ишлар юритилсин. Сармоядорлар жалб қилинсин. Ўз навбатида, биз сармоявий лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз. Мегалополис яқинида жойлашган Ўрдабоши туманининг салоҳияти жуда юксак, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоят ҳокими Ақбулақ қишлоғидаги «Бадам» индустриал минтақасига ҳам бориб, унинг майдонини 50 гектарга кенгайтириш лойиҳаси билан танишди. Агар ушбу лойиҳалар амалга оширилса, вилоятимизда корхоналар ва иш ўринлари кўпаяди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-04-09, 02:05 385
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.