26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Газобетон блок ишлаб чиқарилади

Кеча Қазиғурт туманида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев иштирокида “Отирабат-Қурилис” бирлашмасининг газобетон блок чиқарадиган янги корхонасини фойдаланишга топшириш тадбири ўтди.

Ушбу лойиҳа индустриявий-инновациявий тараққиёт дастури доирасида тумандаги индустриал минтақада амалга оширилмоқда. Корхона йилига 12 минг квадрат метр газобетон блок ишлаб чиқаради.

– Ишлаб чиқариш соҳасида жуда яхши лойиҳа амалга ошмоқда. Бу туман ҳамда қўшни туманларнинг эҳтиёжини қондирадиган маҳсулот бўлади. Лойиҳавий қиймати 120 млн. тенгега тенг корхонанинг ишга туширилиши қурилиш учун жуда муҳим. Шу боис, бу ташаббусни қўллаб-қувватлайман. Ушбу тумандаги индустриявий минтақада ҳозир умумий қиймати 2 млрд. тенгени ташкил этадиган 7та лойиҳа амалга оширилмоқда. Агар уларнинг ҳаммаси амалга ошса, туман иқтисодиёти юксалиб, фуқаролар иш билан таъминланади, – деди вилоят ҳокими.

Шунингдек, минтақа раҳбари Қазиғуртнинг Шимкент шаҳрига ёндош туман экани, шу билан бирга Жибек жўли ва “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” автодаҳлизида жойлашгани боис, бу ерда ишлаб чиқариш корхоналари кўп бўлиши лозимлигини айтиб, мақсадли ривожланишни йўлга қўйишни топширди.

Корхонада илғор технологияларни қўлланиш ва юқори сифатли хомашёдан фойдаланиш эвазига завод маҳсулоти халқаро андазаларнинг энг юқори талабларига жавоб беради. 

Бу ерда йилига 12 минг квадрат метр, яъни 336 минг дона газобетон блок чиқарилади. Кўп қаватли уйлар қурилиши учун жуда зарур маҳсулотнинг эни 30 см, баландлиги 40, узунлиги 60 см.

Қазиғурт туманига сафари чоғида вилоят ҳокими йилига 25-30 тонна қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган хусусий тадбиркор Г. Бейсебаеванинг қандолатчилик цехи фаолияти билан ҳам танишиб, маҳаллий 10 кишини доимий иш билан таъминлаган ишбилармоннинг фаолиятига ижобий баҳо берди.

Шунингдек, ҳоким туманда йилига 63,2 млн. кВт электр энергияси ишлаб чиқарадиган кичик гидроэлектр станциясини бориб кўрди. Бугунги кунда корхона синов муддатидан ўтиб, электр қуввати ишлаб чиқаришни бошлаган. 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2017-11-21, 11:47 708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.