26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Боғчаларга қўшимча 1,9 млрд. тенге ажратилади

Жанубий Қозоғистон вилоят масла­ҳатининг навбатдан ташқари ўн еттинчи сессияси ўтди. Унда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, вилоят маслаҳати ко­тиби Қ. Балабиев, вилоят маслаҳати депутатлари, туман ва шаҳар ҳоким­лари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ор­ган­­лари, вилоят бошқармалари ва минтақавий департаментлар раҳ­барлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Сессия ишига депутат Қ. Аббасов раислик қилди. 

Дастлаб вилоят бюджетига ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Чунончи, ички ишлар департаменти ходимларининг  маошлари 25 фоизга ошиши муносабати билан республика бюджетидан 569,9 млн. тенге ажратилиши тасдиқланди.

Шунингдек, вилоят маслаҳати комис­сиялари таркибига ўзгаришлар киритилди. Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳати қарорига мувофиқ депутат Абдирахман Тасибаев Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича Тафтиш комиссияси аъзоси лавозимидан озод қилинди. 

Вилоят раҳбари мактабгача ёшдаги  болаларни боғчалар билан таъминлаш масаласида тўхталди.

– Вилоят бюджетининг умумий ҳажми 518,1 млрд. тенгега етди, бу ўтган йилгидан 32,4 млрд. кўп, – деди Ж. Туймебаев. – Болаларни 85,5 фоизгача қамралиши  мақсадида қўшимча 1,9 млрд. тенге давлат буюртмаси берилмоқда. Элбоши топшириғига кўра 2020 йилгача, ўзингизга маълум, болаларни 100 фоиз боғча билан таъминлашимиз керак. 

Сессия якунларини чиқарар экан, ви­лоят ҳокими таълим, соғликни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва ичимли сув таъминоти масалаларига эътибор қаратишни топширди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-12-05, 10:25 808
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.