26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Автотранспортларга қулайлик излаб

Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлигининг “Оңтүстік” МСМ билан Сингапур сармоявий компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми тузилди. Унинг асосий мақсади – минтақавий сармоя маркази лойиҳаларига инвестиция жалб этиш ва экспорт салоҳиятини кучайтиришдан иборат.

Сингапур сармоя жамғармаси қошидаги компания Таиланд, Мўғулистон ва Буюк Ипак йўлидаги дав­латларга салмоқли сармоя ажратиб келаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Мазкур ҳамкорлик жаҳон ҳамжамиятида етакчи сармоявий жамғармалар инвестициясини мамлакатимизга тортишда муҳим аҳамият касб этади.

Шимкент шаҳрида халқаро сармоя хабини ташкил этиш масалаларини муҳокама этиш жараёнида Сингапур компаниясининг иштироки ҳам алоҳида тилга олинди. 

Жанубий Қозоғистон вилояти тадбиркорликни ривожлантириш борасида фаол ва етакчи минтақа ҳисобланади. Меморандум доирасида хорижлик инвесторларга 100та ижтимоий-тадбиркорлик лойи­ҳаси тақдим этилади. Шундан сўнг, лойиҳаларни амалга ошириш учун стратегик шериклар танлаб олинади.

Таъкидлаш жоизки, “RIC ON EXPORT” экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида вилоят масҳулотларига талаб кучли бўлган Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига экспорт ҳажмини оширадиган лойиҳаларни сармоялаш ишларини икки томоннинг ҳам чуқур таҳлил қилишига келишиб олинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2017-12-26, 10:39 638
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.