26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Файзулла аканинг ташаббуси

Қадрдон мактабининг 100 йиллигига собиқ ўқувчи 100та китоб совға қилди

Газетамизнинг Қарноқ қишлоғидаги доимий обуначиси, маориф ва маданият ишларида фаол фидойи инсон – Файзулла Мирзаҳмедов яна бир хайрли ташаббусга бел боғлади. Ўзи ўқиган М. Қошғарий номли мактаб кутубхонасига унинг 100 йиллиги муносабати билан 100 дона бадиий, адабий, тарихий китобларни совға қилди. 

Кутубхоначи Саноат Мирзаҳмедова ва Саида Атаметовалар фахрий санъаткор Файзулла акага ушбу ташаббуси учун ташаккур билдириб, хайрли ишга асос солинганини миннатдорчилик билан таъкидлашди. Қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Ҳусан Садиров ҳам ҳамқишлоғининг ушбу ибратли иши мактаб юбилейи арафасида ўзгача аҳамиятга молик бўлганини баён этди. 

– Ушбу мактабда невараларим – Элзора ва Иброҳим Файзуллаевлар аъло баҳоларга ўқишмоқда. Ёш авлоднинг билимли, фаросатли ва ақлли бўлиб вояга етишида китоб аталмиш маънавият хазинасининг ҳиссаси бениҳоя катта. Ўзим совға қилган китобларга жавон тайёрлатиб, устини гул туваклари билан безатиб ҳам қўйдим. 

Қалбимни улкан қониқиш, қадрдон мактабим учун фахрланиш ҳисси чулғаб олди, – дейди Файзулла ака ифтихор билан. 

P.S. Халқаро Амир Темур жамғармасининг фаол аъзоси Файзулла ака  обуна масаласида ҳам фаол. Ярим йилликка 10 дона «Жанубий Қозоғистон»га ҳамқишлоқларини, аълочи ўқувчиларни обуна қилдирди. Халқимизда энг хайрли иш – толиби илм учун қилинган хайрия ҳисобланади. Кўплаб хайрли ишлар ташаббускори, Файзулла акага муштарийлар номидан эзгу тилакларимизни изҳор этамиз! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-01-05, 23:57 805
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.