26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ хўжалигига имтиёзлар

Сўнгги йиллари вилоятимизда давлат томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасининг қўллаб-қувватланиши натижасида агросаноат йўналишида яхши натижаларга эришилмоқда. Чунончи, ўтган йили 40 мингга яқин қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари давлат қўлловига эга бўлган.

Натижада 2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 522,4 млрд. тенгени ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 77,4 млрд. тенгега кўпайган. Минтақа республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича иккинчи ўринни эгаллади. 

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг маълумотига кўра, “Қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармаси” вилоят бўлими орқали ажратилган 4,8 млрд. тенге тўлиқ ўзлаштирилди. Дастурни амалга ошириш мобайнида 850га яқин ширкат хўжалигига молиявий ёрдам кўрсатилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг асосий капиталига жалб этилган сармоя 38 млрд. тенгени ташкил қилди. 2016 йилда сармоя ҳажми уч баравар оз эди. 2017 йилда 231,5 млн. АҚШ долларига тенг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспорт қилинган бўлса, импорт ҳажми 356,5 млн. долларни ташкил этди.

Соҳани ривожлантириш мақсадида ўтган йили 1031та қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиниб, вилоятдаги техника сони 16530тага етди.

2018-02-01, 09:42 835
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.