26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Рахима плаза”да бўлмабсиз, дунёга келмабсиз...

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг оқилона сиёсатини амалга оширишда сидқидилдан тер тўкиб, Мустақил Қозоғистонимизнинг гуллаб-яшнаши, равнақи йўлида фаолият юритаётган миллатдошларимиз талайгина...

Шулардан бири таниқли тадбиркор, сахий инсон, ҚР меценати, "Шимкент шаҳрининг фахрий фуқароси" Абдуқаҳҳор Файзаҳмедовнинг бунёдкорликдаги маҳорати, халқимиз, Ватанимизга бўлган меҳр-муҳаббати хусусида фикр юритар эканмиз, 2015 йил 15 августда “Нурсат” мавзесида фойдаланишга топширган кўп қаватли муҳташам “Rahima plaza” (Раҳима плаза) савдо-ҳордиқ мажмуаси хусусида қалам тебратишни жоиз кўрдим. 

Афсонавий “Rahima plaza” савдо марказига кираверишдаги бинонинг пастки қисми ва биринчи қаватдаги 250 квадрат метр майдонга ёйиб, ўраб, тахлаб қўйилган турли катталикдаги ранг-баранг гиламлар, тўшама ва гилам пойяндозларга кўзим тушди ва беихтиёр ўтган асрнинг 60-70 йиллари кўз олдимдан ўта бошлади. 

Олий ўқув юртини тамомлаб, йирик панелли уй-қурилиш комбинатида ишлаб, бироз пул топгач, бўлажак келинни кийинтириш, керакли идиш-товоқ, гилам ва бошқа буюмлар олиш учун бир-неча кун давомида шаҳар айланиб, дўконма-дўкон, идора, омборларни обдон кезгандик. Ўша пайтда айрим нарсаларни “Эски шаҳар” дўконларидан, қолганларини таниш-билиш орқали шаҳримизнинг Чапаев даҳасидаги дўкондан, гиламларни эса Оқсувкент қишлоғидаги энг нуфузли савдо марказларининг биридан расмий хат орқали олганлигим кўз олдимга келди.

Кейинроқ, Алматидаги “Алма арасан” орамгоҳига борганимда, қайтишда уйга чойнак, пиёла, коса кўтариб келгандим...

Сабаби, у пайтда юқорида номлари зикр этилган буюмларни бизнинг шаҳримиздан топиш мушкул эди. Албатта, тўрт йилга яқин давом этган урушдан кейин тинкаси қуриган халқимизнинг аҳволи оғир кечарди. Бундай буюмларни ишлаб чиқарадиган саноатимиз ҳали ривожланмаган эди. 

Аҳолининг саноат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларига (айниқса нонга) бўлган эҳтиёжи ҳукумат бошига Н. Хрушчев келгач, янада оғирлашганини кексаларимиз ҳанузгача эслашади.

Ҳозирчи? Мана, ярим аср мобайнида кўп нарса ўзгарди. 1991 йили Қозоғистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, Тўнғич Президентимиз Н. Назарбаев халқимизга, иқтидорли ёшларга тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг йўл очиб, имкониятлар яратди. Қозоғистон қисқа вақт ичида жаҳондаги энг ривожланган эллик давлат қаторидан ўрин олди. Бу жараён бугунги кунда ҳам жадал давом этмоқда. Буни “Rahima plaza” тимсолида яққол кўриш мумкин.

 Меценатнинг 

ташаббуси ёки "ЦОН" фаолият бошлади

 

Саховатли инсон меценат Абдуқаҳҳор Файзаҳмедов ўтган йили яна бир ажойиб ташаббус билан чиқиб, кўпчилик ҳурматига сазовор бўлганди. Яъни, янгидан ташкил этилган Қаратау тумани ҳокимлигининг “Аҳолига ҳизмат кўрсатиш маркази” (ЦОН), нафақа жамғармаси, миграция хизмати ходимлари ихтиёрига “Раҳима плаза” савдо марказининг 1-қаватини 5 йил мобайнида бепул фойдаланиш шарти билан беришди. Ва юқорида номлари аталган ташкилот вакиллари ўтган йилнинг 25 ноябридан бошлаб кошонанинг ёруғ ва кўркам хоналарини тегишли асбоб-ускуналар, компьютерлар билан жиҳозлади ва марказ аҳолига хизмат кўрсата бошлади. Қисқаси, бу ерда аҳолига хизмат кўрсатишнинг “ягона дарча” қоидасига мувофиқ ҳужжат қабуллаб, фуқароларнинг вақтини тежаб, ҳужжатларни тез ва сифатли расмийлаштириш учун барча имкониятлар яратилди. 

Биз савдо марказининг Элмира Норқулова раҳбарлигидаги гиламлар бўлими, аҳолига хизмат кўрсатиш марказининг бош мутахассиси Мадина Ибрагимованинг ҳамкорлигида жамоанинг фаолияти билан танишгач, мажмуа бош директори, “Құрмет” ордени соҳиби Абдуқаҳҳор Файзаҳмедов “қароргоҳи”га бош суқиб, у билан суҳбат қурдик.

– Мажмуанинг бугунги фаолияти, савдо ходимлари ва мижозларга яратилган шароитлар тўғрисида гап юритсак...

– Айни пайт корхонамизда 500дан зиёд хизматчи, савдо ходимлари мижозларга малакали хизмат кўрсатишмоқда. Шулардан: Маҳмуджон Ҳайитметов – бошқарувчи, Абдуҳалил Файзаҳмедов бош директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, Рўзиқул Қорабоев – 3-бўлим бошлиғи, Бунёд Ямонов – 4-бўлимга масъул, бошқа бўлим ходимларининг фаолияти ҳам мақтовга сазовор. Савдо марказида ходимлар, харидорлар, мижозлар, болалар учун барча шароитлар яратилган. Лифт, эскалатор, кошонанинг юқори қаватида аттракционлар, ҳайратомуз қурилмалар, ошхона, қаҳвахона, дам олиш хоналари, кинозаллар мавжуд бўлиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатилмоқда.

Савдо расталарида нималар борлигини эса ўз кўзингиз билан кўрганингиз маъқул, – деди ҳамсуҳбатим. 

Шундан сўнг фотомухбиримиз Собиржон Исаматов билан биргаликда айланар эканмиз, савдо марказининг озиқ-овқат моллари, саноат маҳсулотлари, болалар, ўсмирлар, аёллар, эркаклар кийимлари, пардоз-андоз, рўзғор буюмлари, ўйинчоқлар, канцелярия товарлари бўлимларидаги маҳсулотларнинг турлари, мўл-кўллиги, савдо ходимларининг маданияти, харидорларга муносабати таҳсинга лойиқ эканлигига ишонч ҳосил қилгач, беихтиёр, “Раҳима плаза”да бўлмабсиз, дунёга келмабсиз”, дегим келди. 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-02-02, 17:08 1337
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.