26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Вилоятда кўмир танқис эмас”

Минтақавий коммуникациялар хиз­­­­­­матида ўтган брифингда вилоят энер­­­­­­гетика ҳамда уй-жой коммунал хў­­­­жалиги бошқармаси раҳбари Мар­­­­­­ғулан Марайим буни баралла айтди.

У Туркистонда кўмир танқислиги тўғрисида “Youtube” тармоғида чиққан видеолавҳа  2017 йилги воқеа эканлигини, бугунги кунда ша­ҳарда кўмир етишмовчилиги йўқлигини таъкидлади.

– Туркистон шаҳрининг иситиш мавсумида маиший-хўжалик эҳтиёжи учун 90 минг тонна кўмир керак бўлса, бугунги кунгача 85 минг тоннаси билан таъминланган. Айнан ҳозир Туркистондаги кўмир базаларида 1,4 минг тонна кўмир бор. Шаҳарга қўшимча яна кўмир ташиб келтирилмоқда, – деди М. Марайим.

Брифингда бошқарма раҳбари минта­қа аҳолисининг кўмирга бир йиллик эҳ­­­­­тиё­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­жи 1 млн. тоннани ташкил этишини таъкид­­­­­­­­­­­­лади. Шундан 750 минг тоннасидан аҳоли фойдаланса, 250 минг тоннаси иссиқ­­­­­­хоналарда сарфланади. Бугунги кунгача вилоятга 870 минг тонна кўмир келтирилган, унинг 19 минг тоннаси кўмир базаларида сақланяпти. 

Умуман, вилоятимизга ҳар куни тахминан 2,5 минг тонна кўмир “Қозоғистон темир йўли” компанияси орқали етказилади.

Жанубга кўмир асосан Қарағанди вилоя­­­­­тининг “Шубаркўл” (тоннаси 13 минг тенге) ҳамда Павлодар вилоятининг “Майкўбе” (12500 тенге) конларидан келтирилади.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2018-02-02, 18:42 664
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.