26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
6та муқобил электр станцияси бунёд этилади

Элбоши Мактубида 2030 йилгача Қозоғистондаги муқобил энергия улушини 30 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Шунга мувофиқ, вилоят ҳокими Ж. Туймебаев аҳоли олдидаги ҳисобот мажлисида саноатни ривожлантиришга қулай шароитлар яратиб, вилоят аҳлини зарур инфратузилма билан таъминлаш асосий юмушлардан бири эканлигини, минтақада жорий йили яшил иқтисодиётга тегишли 6та лойиҳа амалга оширилишини маълум қилди.

Шулардан бири – Сариоғоч тума­ни Жилға овул округидаги қуёш элек­тростанцияси. Қиймати 14 млрд. тен­гени ташкил қиладиган лойиҳани “Eco­ProTechAstana” МЧБ амалга оширади. Бу ерда соатига 20 МВт электр қуввати ишлаб чиқарилади. Сармоядорлар маблағи эвазига бунёд этиладиган иншоот 41 гектарни эгаллайди. Электр қувватининг асосий қисмини темирйўл соҳасига сарф­лаш кутилмоқда. 

– Бу яшил иқтисодиётни ривож­­­лан­тиришга йўналтирилган аҳамиятли қадам. Мураккаб қурилишни “DAY ENERGY GmbH” компанияси амалга оширади. Сифатли электр қуввати ишлаб чиқаришга мўлжалланган стан­цияда Германиянинг илғор техно­логияларидан фойдаланилади, – деди “EcoProTechAstana” МЧБ директори Назиржон Темиров. 

Шунингдек, Тўлебий туманида қуввати 2,5 МВтни ташкил қиладиган “Кеңес” кичик сув электр станцияси қурилади. Жетисай шаҳрида эса 10,7 гектар ерда қуввати 4,8 МВтли қуёш электр станцияси қурилиши бошланади. Байдибек туманида 40 МВт ва Ўтрор туманида умумий қуввати 135 МВтли қуёш электр станциялари бунёд этилади.

Таъкидлаш жоизки, вилоятимизда ҳозирнинг ўзида умумий қуввати 10,22 МВтни ташкил қиладиган 10та энергия манбаси мавжуд. Унинг тўрттаси қуёш, 5таси кичик сув электр станцияси, биттаси эса биогаз ускунаси. 

Вилоятимизда янгиланадиган электр ман­балари билан таъминлаш кўрсаткичи 2017 йилда 2,7 фоизни ташкил қилса, 2018 йилда бу кўрсаткич 3,1 фоизга етади.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-03-03, 11:14 693
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.