26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Италияга экспорт қилинади Италияга экспорт қилинади

Вилоятимизда қоракўлчилик соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу – бежиз эмас, албатта. Зеро, қоракўл хўжалигини дашт ва яримдашт минтақаларда ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли, Арис туманининг Байирқум қишлоқ округидаги “Байирқум-Агро” хўжалиги қоракўл қўйлар ўстиришни йўлга қўйиб, улар бошини кўпайтиришни режаламоқда.

Яйлов майдони 4900 гектарни ташкил этадиган хўжаликда бугунги кунда 2000 бош қоракўл қўйи ўстирилса, йил охиригача 20 минг бошга етказиш кўзланмоқда. Бугунги кунда қимматбаҳо қоракўл териларини Италияга экспорт қилиш учун шартнома тузилган. Тез кўпаядиган бу қўйнинг териси бозорда 100 АҚШ долларига тўғри келяпти.

Бу қўй зоти узоқ масофага ёйилади. Яъни, оддий қўйлар 3-4 чақиримгача узоқликка ёйилса,  қоракўл қўйлари 10-15 чақиримгача масофада ўтлаб юраверади. Шунингдек, ичилган сувнинг юқори минераллиги ва ҳаво ҳароратининг ўзгаришларини яхши кўтаради.

Хўжаликда 5та МТЗ-80 трактори ва 3та автомашина ҳамда 8 чорвадор меҳнат қилмоқда. Қоракўлчиликни ривожлантириш учун хўжалик давлатдан 35 млн. тенге субсидия олган.

Сўзоқ туманидаги “Қумкент” ва “Қарақур” ишлаб чиқариш ширкатлари ҳам ушбу соҳа билан шуғулланиб келади. Улар ўтган йили қоракўл тўқлисини Бирлашган Араб Амирликларига яхши баҳода сотди.

Хорижликлар талабларига жавоб берадиган ширкат юзлаб бош қоракўл қўйини хорижга сотишни режаламоқда.

 

 

 

М. АБДУРАИМОВА., 2017-05-16, 10:53 747
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.