26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мўл ҳосил тараддуди

Мақтаараллик деҳқонлар булғор қалампири ва бақлажонни экспорт қилишмоқда

Миришкорлар қовун-тар­­вуз­­­­дан ташқари саб­завот маҳ­сулотларини ҳам Россияга экс­­­­­­­порт қилишга киришдилар. Ҳо­зирги кунда туманда 350 гек­тардаги эртанги сабзавот экин­лари пи­шиб етилиб, ҳосилни йиғиш­­­­­тириб олиш ишлари қиз­ғин паллага кирди. Шу кун­­­ларда хўжаликлар бул­­ғор қалампири ва бақ­­ла­­­­­­жоннинг 60 тон­надан зиё­­дини Россияга жў­­­натган. Бу­ни Мақтаарал тумани ҳокими матбуот хизмати маълум қилди. 

– Асосийси – деҳқонлар ўз­лари етиштирган маҳ­сулотни фурсатида, фой­дасига сотиши ке­­рак. Бу­нинг учун туман ҳо­ким­лиги томонидан ҳар то­монлама ёрдам кўр­сатилади, – деди терим жараёни билан та­­­­­­­нишган туман ҳокими Жа­мантай Бейсенбаев.

“Тоҳиржон” хўжалиги раҳбари Аристан Сапаров туман ҳокимига жорий йи­ли 1 гектарга бақлажон, 1 гектарга маккажўхори экиб, 9 гектарга чигит қа­даганини айтди. Ўтган йи­ли 1 гектарда 27 тонна бақ­лажон етиштирган хўжалик жорий йили ҳам юқори ҳосил олишни мўлжалламоқда.  

Сўнг, туман ҳокими “Ис­райл” хўжалигининг фао­лияти би­лан танишди. Хў­жалик раиси Алтинбек Тўраев 0,5 гектар ер­га бул­ғор қалампирини экиб, дастлабки маҳсулотнинг кило­сини 400 тенгедан сотмоқда. Шунингдек, улар жорий йили бодринг ва помидордан ҳам юқо­ри ҳосил олишни режа­­лашмоқда. 

Ўтган йили мақ­­­­­­таарал­лик хў­жаликлар 3877 гектар ерда саб­­завот етиш­тириб, 89689 тон­­­на ҳо­сил олишганди. Жорий йил­да эса кўрсаткичнинг ун­дан ҳам юқори бўлишига умид билдиришмоқда.

 

Д. САЪДУЛЛАЕВА, 2018-05-31, 10:41 597
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.