26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонга кўчадиган ходимларга ижтимоий қўллов кўрсатилади

Минтақа раҳбари Ж. Туймебаев вилоят марказининг Туркистонга кў­чи­­­рилиши муносабати билан вилоят ҳокими девони ва вилоят бош­қар­малари ходимлари билан учрашди. Йиғилишда ҳоким Туркистон шаҳрини ривожлантириш лойиҳасини муҳокама қилиб, кўчиб борадиган ходимларга қонун талаблари доирасида давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий қўллов турларини тушунтириб ўтди. Ҳокимнинг айтишича, Тур­­­кистон шаҳ­­­­­­­­­рига кўчиб борадиган давлат хиз­мат­чиларининг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилиб, меҳнат вақти учун тўланадиган ҳар йилги 30 кунлик меҳнат таътилига қўшимча равишда соғликни тиклаш учун яна 7 кунлик экологик дам олиш берилади. 

Шунингдек, меҳнат таъти­ли билан бирга йил сайин­ги соғломлаштиришга мўлжал­ланган тўловларнинг устига бир ойлик кўрсаткич миқдорида моддий ёрдам пули қўшилади. Шундай қилиб, давлат хиз­матчиси меҳнат таътили пайтида жами 3та ойлик маош миқдорида моддий ёрдам олади. 

Бундан ташқари минтақа раҳбари вилоят марказига кўчиб борадиган хо­димларнинг вақтинча ижарада яшашлари учун Туркистон, Кентов шаҳарларида уйлар ва меҳмонхоналар, ётоқхоналар рўйхати аниқланаётганини, ишлар давом этаётганини айтди.

– Бу уйларда ижарада туриш учун республика бюджетидан ҳар бир ходимга ой сайин 81 600 тенгедан ёрдам пули берилади. Шунингдек, шартнома асосида  фаолият юритадиган барча хизматчилар ҳам ётоқхона билан таъминланади. Яна, Элбоши халққа Мурожаатининг биринчи йўналиши “7-20-25” дастури доирасида жорий йили Туркистон шаҳрида хусусий қурувчилар ҳисобидан 6та кўп қаватли уй, яъни 15,6 минг квадрат метрни таш­кил қиладиган 288 квартира қурилиши бошланган. 2019 йили уларни битказиб, фойдаланишга топширишни режалаяпмиз, шу боисдан ҳам ёш давлат хизматчиларини шу дастурда иштирок этишга чақираман, – деди Ж. Туймебаев.

Келгуси 1,5 йил ичида барча ходимлар хизмат уйлари билан таъминланишини айтган минтақа раҳбари меҳнат стажи 10 йилдан кўпроқ, шахсий уйи бўлмаган хизматчиларга тегишли қоидаларга му­вофиқ қолган миқдорини тўлаш шарти билан хизмат уйларини хусусийлаштириб бериш масаласи махсус комиссияда кўриб чиқилишини маълум қилди.

Йиғилиш давомида аён бўлгандай 2019 йили давлат маъмурий хизматчиларга маош тўлаш тизимига пилот  тартиб жорий этилмоқчи. Бу иш сифати  ва натижасига қараб ходимларнинг ойлик маоши 1,5 дан 2,5 бараваргача кўтарилади, деган сўздир.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-27, 19:58 625
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.