26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қазиғуртда давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида 12та болалар боғчаси очилади

Минтақавий коммуникациялар хизматида Қазиғурт тумани ҳокими Т. Телғараевнинг Элбошининг “Қозоғистоннинг учинчи янгиланиши: дунёвий рақобатбардошлик” мавзуидаги Мактубида белгиланган вазифаларнинг туманда бажарилиши бўйича матбуот анжумани ўтди.

Билим – илмнинг тамал тоши ҳамда давлат ривожининг олтин устуни эканини айтган туман ҳокими Президентимиз ўз Мактубида таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратиб, инсон салоҳияти сифатини яхшилаш зарурлигини қайд этганини таъкидлади.

– Шу муносабат билан тумандаги ҳалокатли ва аҳволи ночор мактабларни бартараф этиш, таълим даргоҳларининг моддий-техникавий базасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳалокатли ҳамда аҳволи ночор 26 мактаб ўрнида 2015-2017 йиллари 17та, 2018-2020 йилларда 9та мактаб қурилишини тугатиш режаланмоқда. Мана шундай қилиб, 2020 йили ҳалокатли мактаблар масаласи тўлиқ ечилади, – деди ҳоким.

Унинг айтишича, туманда миллий жамғарма ҳисобидан 300 ўринли мактаб, маҳаллий бюджетдан 100 ўринли 3та мактаб қурилмоқда. 

Шунингдек, 2017 йилнинг июнь ойига қадар давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида 12та болалар боғчаси очилиб, натижада 1455 нафар кичкинтой болалар боғчаси билан таъминланади. 

Шу билан бирга у бу йил 11-синфни битирувчи 1640 ўқувчидан 1156 нафари (70 фоиз) ЯМТда иштирок этиш учун ариза берганини айтди. Болаларнинг ёзги дам олиши ҳамда соғломлаштирилишини таъминлаш мақсадида 4та дам олиш оромгоҳида 3656 ўқувчи хордиқ чиқаради.

Туман раҳбари жорий йилда Қақпақ қишлоқ округида давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида хусусий тадбиркор томонидан 300 ўринли замонавий оромгоҳ қурилишини айтди.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-05-30, 11:33 792
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.