26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Компрессор станцияси ишга туширилди

“ҚазТрансГаз” ҲЖга қарашли “Туркистон” Миллий газ оператори компрессор станциясини ишга туширди. Унинг қурилиши “Бейнеу–Бўзай–Шимкент” газ қувурининг йиллик ўтказиш қобилиятини 10 млрд. куб. метрдан 15 млрд. куб. метргача етказишни кўзлаган сармоявий лойиҳа доирасида амалга оширилди. 

Станцияни ишга тушириш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев ҳамда “ҚазТрансГаз” ҲЖ Бош директорининг биринчи ўринбосари Қ. Қурманалиев иштирок этишди.

Минтақа раҳбари ушбу станция вилоят аҳолисига Мустақиллик байрами арафасидаги туҳфа эканлигини таъкидлади.

– “Туркистон” компрессор станцияси 7 ойда битказилди. У вилоятимиз иқтисоди ривожига улкан ҳисса қўшади. Чунончи, қувурнинг газ ўтказиш имконияти 5 млрд. куб метрга ортди. Бу ерда ҳозирги кунда 50га яқин киши иш билан таъминланди. Бунинг учун “ҚазТрансГаз” компанияси раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Бу вилоят учун муҳим янгилик, – деди Ж. Туймебаев.

Янги станциянинг ишга туширилиши газ таъминоти соҳасида йил сайин ўсиб бораётган эҳтиёжни қондириш, “зангори олов” ни узлуксиз узатишнинг имконини беради.

Шу йилнинг октябрь ойида мамлакат газини Хитойга экспорт қилишни икки баравар ошириш тўғрисида шартнома имзоланганди. Шу боис, “Бейнеу–Бўзай–Шимкент” газ қувурининг ўтказиш қобилиятини 15 млрд. куб метрга етказиш орқали юртимиз жанубининг “зангори олов”га бўлган эҳтиёжи қондирилади ва 10 млрд. куб. метр газ экспорт қилинади.

Компрессор станциясини барпо этишда фойдаланилган инновациявий ускуналар ҳамда қўшимча тизимлар мажмуаси – магистрал газ қувуридан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда технологик узлуксизликни таъминлайди. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-12-24, 11:44 1394
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.