26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Гўшт экспортида етакчи

Туркистон вилояти иқтисодиётнинг асоси бўлган қишлоқ хўжалигида ўтган йили етиштирилган маҳсулот ҳажми 544, 3 млрд. тенгени ташкил этиб, 2017 йилга қиёсан 5,3 фоиз ортган.

Шу жумладан, гўшт  етиштириш – 4,8 фоизга, сут – 2,8 фоиз, тухум – 8,1 фоизга ортган. Ўтган йили 9600 тонна гўшт Ўзбекистон, Россия, Эрон, БАА давлатларига экспорт қилиниб, республикадаги улуш 54 фоизга етиб, 1 ўринни  эгаллади. Шу билан бирга, экинчиликда ўт­ган йили 286,3 млрд. тенгелик маҳ­сулот қайта ишланиб, 2017 йилга қиё­сан 6,5 фоизга ортган. 2018 йили қиш­лоқ хўжалиги экинлари 807, 4 минг га. майдонга экилди, яъни 2017 йил­гидан 9 минг гектарга кўпайган.

2018 йили деҳқонларнинг зал­вор­ли меҳнати туфайли бошоқли экинларнинг ҳар гектаридан 17,8 центнердан жами 405 минг тонна маҳсулот олинган. Пахтанинг ҳар гек­таридан 25,7 центнердан, жами 340,7 минг тонна ҳосил олинган. Сабзавот, картошка, полиз экинларидан 2,9 млн. тонна маҳсулот етиштирилиб, рекорд кўрсаткичга эришилди.

Шунингдек, интенсив боғлар май­дони 2800 гектарга етказилиб, рес­публикадаги меванинг 40 фоизи, узумнинг 73 фоизи Туркистон ви­ло­ятида терилди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-01-24, 11:32 842
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.