26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкентда муҳташам уйлар қад кўтаради

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Хитой давлат делегацияси билан учрашди.

Учрашувда хитойлик “Шанхай констракшн” компаниясининг вакиллари минтақа раҳбарига “Шимкент сити” шаҳарчаси атрофида барпо этиладиган уй-жой мажмуасининг лойиҳасини таништирди. Таъкидлаш жоизки, мазкур композициянинг марказида 57 қаватдан иборат бўлган иккита кўпқаватли осмонўпар бино қурилиши кўзланмоқда. “Шанхай – Тауэр” ҳамда "Шимкент – Тауэр“ деб номланадиган бу осмонўпар бинолар икки шаҳарнинг дўстлик рамзи сифатида қад ростлайди. Лойиҳанинг умумий майдони 300 минг кв. метрдан ортиқ. 

Хитойлик сармоядорларнинг айтишича, мазкур уй-жой мажмуасини қуриш ғояси шарқ ва ғарб савдогарларининг қадимий савдо йўли бўлмиш Буюк Ипак йўли тарихига асосланган. Унинг бўйидаги шаҳарлардан бири ҳозирги Шимкент. Уй-жой мажмуасида Буюк Ипак йўлидаги кўҳна шаҳарлар – Ўтрор, Саврон, Сиғноқ, Сайрам, Сўзоқ номи билан аталадиган қадимий мавзелар барпо этилади.

Тадбиркорлар билан бўлган учрашувда вилоят ҳокими минтақамизнинг шу кунга қадар эришган ютуқлари ва сармоявий имкониятларни, айниқса, минтақада ўзимизнинг ва хорижлик сармоядорлар учун қулай шароитлар яратилганини айтиб ўтди. Будан ташқари, ҳокимлик мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлашини ҳамда уни амалга ошириш учун ҳар томонлама қўллов кўрсатишини маълум қилди.

Шунингдек, “Шанхай констракшн” компанияси Хитойдаги энг пешқадам қурилишлардан бири бўлиб, 60 йилдан ортиқ тажрибага эга ташкилотдир. Бу компания қурилишдан ташқари, иншоотларни фойдаланишга топшириш ва уларнинг дизайни, шунингдек, консалтинг хизмати билан ҳам шуғулланади.

 

 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2017-06-13, 14:26 833
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.