26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўлебий туманида энергетика ривожланмоқда

Бугунги кунда бутун дунё, хусусан, мам­лака­тимизда ҳам қайта тикланувчи, яъни муқобил энергиядан фойдаланиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Кейинги йилларда  қайта тикланувчи энергия манбалари  дунёвий  аҳамият касб этиб, олам иқтисодиётидаги устувор йўналишлардан бирига айланмоқда. 

Яқин келажакда у ёки бу дав­латнинг барқарор тараққиёти энер­гетика тармоғида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш салмоғига узвий боғлиқ бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.  

Бу борада Тўлебий туманида кенг қамровли ишлар олиб борил­моқда. Жумладан, келгуси икки йилда Тасариқ, Кўксаёқ, Мадани,  Сарқирама  овулларидаги  Сайрамсу ва Ақсу дарёлари бўйида умумий ҳисобда 14 мегаватт электр қув­вати ишлаб чиқарадиган учта ги­дроэлектростанция ва қуёш нуридан 8 мегаватт электр қуввати ишлаб чиқарадиган битта электростанция ишга туширилади. Натижада, 37 одам доимий иш билан таъ­минланади. 

Бу билан туманнинг электр энер­­гиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қон­дирилади. 

ЭКСПО-2017 Халқаро кўргаз­ма­сининг мана шу мавзуга ба­ғиш­­лангани бежиз эмас. Чунки, қуёш энергиясидан амалда фойдаланиш учун юртимизда яратилган шарт-шароит ва мавжуд имкониятлар мазкур минтақадан бу соҳадаги илғор технологияларни нафақат республикамизда, балки бутун Марказий Осиёда тажриба тариқасида жорий этиш майдони сифатида фойдаланишга асос бўлиб хизмат қилади.

 

 

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ, жамоатчи мухбиримиз, 2017-06-15, 11:47 768
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.