26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
АРИСДА ИШ АВЖИДА

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Арис шаҳрини аслига келтириш ишларининг  боришига бағишланган девон йиғилишини ўтказди. 

Унда Қозоғистоннинг барча вилоятларидан келиб, қу­рилиш ишларини олиб бор­а­ётган масъул шахслар, ви­лоят бошқармалари раҳба­рлари ва туман ҳокимлиги мутахассислари қатнашдилар. 

Учрашувда Арис шаҳридаги уйлар, ижтимоий иншоотлар ҳамда йўлларда олиб бор­и­лаётган ишларга доир сўнгги маълумотлар бўйича жавобгар шахслар маъруза қилди. Йиғилишда сўзга чиққан қурувчилар ишга тўғаноқ бўлаётган қатор камчиликларни айтиб ўтдилар.  

– 7500дан зиёд уйнинг орасида саноқлигина уй эгалари таҳлил натижаларидан норози бўлишяпти. Улар тўкис таъмирнинг ўрнига уйларини бутунлай бузиб ташлаб, қайта қуриб беришини талаб этмоқдалар. Бу борада барчаси огоҳлантирилди, – деди вилоят қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Ербўл Ахметов. 

Бу каби масалалар яқин кунларда ҳал бўлади. Умуман олганда, Арис шаҳридаги қурилиш ва аслига келтириш ишлари якунланиш даражасида. Айни пайтда бутунлай суриб ташланиб, янгидан қурилаётган уйлар­нинг қурилиши куну тун тинимсиз олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев барча мавзелардаги қурилиш ишларини белги­ланган жадвал бўйича, тў­лиқ тугатишни топширди. Арис шаҳрида таъмирталаб – 7 163та иншоотдан 7­ 154тасида қурилиш якун­ланиб, ички пардозлаш иш­лари давом этмоқда. 

Бу тадбирларга 126та қурилиш компанияси, 4 минга яқин ишчи, 200дан зиёд махсус техника жалб этилган.

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-09-19, 21:27 666
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.