26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Бал Текстиль” гиламлари 3 млн. квадрат метрга етди

Жанубий Қозоғистон вилоятида гилам, гилам маҳсулотлари ҳамда полипропилен ипларини ишлаб чиқарадиган мамлакатимиздаги илк “Бал текстиль” гилам фабрикаси экспорт миқдорини 20-30 фоизга орттирди. Бугунги кунда компания маҳсулотлари Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Йилига 5 млн. квадрат метр гилам тўқиб, 4 минг тонна полипропилен ип ишлаб чиқариш имконига эга фабрика ўтган йили 3 млн. квадрат метр гилам босди. 1,7 млрд. тенге сармоя жалб қилинган фабрикада 240 киши меҳнат қилади. Фабрикада “Van De Wiele” фирмасининг бир кеча-кундузда 9 минг кв. метр гилам тўқийдиган 7та дастгоҳи, Франциянинг полипропилен ипларини тайёрлайдиган сўнгги русумдаги “SUPERVA”, Германияда ясалган “Alma Volkmann” ва “OerlikonNeumag” ускуналари ўрнатилган. “Оңтүстік” махсус иқтисодий минтақасида жойлашган гилам фабрикаси қозоғистонлик тадбиркорлар ҳамда гилам ишлаб чиқарадиган “Kartal Carpets” турк компанияси билан ҳамкорликда 2013 йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилган эди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг юқори сифати ва оммабоп нархи, турли дизайн намуналари туфайли фабрика жамоаси 2014 йили республика “Алтин Сапа” танловида “Аҳоли истеъмолидаги энг яхши маҳсулот” номинацияси бўйича иккинчи даражали диплом билан тақдирланди. 2016 йили эса Женевада ўтган Халқаро BID сифат танловида “COLD” номинацияси соҳиби бўлди.

Мухтабар ҚАНОАТ қизи, 2017-04-06, 10:44 1037
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.