26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадим, навқирон ва бетакрор шаҳар

Қозоғистоннинг маънавий пойтахти, қадим шаҳар Туркистоннинг тарихи теран, келажаги порлоқ, бугуни ғаниматдир.

Бир йил муқаддам бу қа­­­­­­­­­­дим ва навқирон шаҳар Тур­­­­­­кистон вилоятининг мар­казига айланган эди. Ша­­­­­­­­­­­­ҳар тасарруфидаги қишлоқлар тўлиқ Кен­тов­га берилди. Аҳолиси 96 минг­ни ташкил этувчи Кен­тов эндиликда 200 минг одам яшовчи улкан шаҳар. Че­­гараси кенгайиб, ер май­дони 774512 гектарга етди.

100 мингга яқин аҳоли ва ўз улушидан анчагина ерни Кентовга берган Туркистоннинг  мегаполис, яъни,  азим шаҳарга айланиб, қанотини кенг ёйиб парвоз қилишига ишончимиз ко­мил. Вақти келиб, Туркистон ҳам Шимкент каби,  атрофидаги Кентов, Ўтрор, Сўзоқларни ўз ичига олган улкан марказга ай­ланар.

Туркистоннинг тарихи эрамиз­­дан аввалга 500-йилларга бо­риб тақалади. Х асрда Шавгар (Шавагар) деб номланса, XII асрдан – Ясси деб аталган. XVI асрдан Ҳазрати Туркистон номи билан ҳам машҳур. XVI – XVIII асрда Қозоқ хонлиги марказига айланган ушбу маскан бутун туркий оламнинг ҳам маънавий, ҳам маданий пойтахти бўлган.

Замонавий Туркистон та­ри­хида ХХ асрнинг иккинчи ярми ўчмас из қолдирди. Шаҳар йирик маданий-маърифий ва сайёҳлик марказига айланди. 13та саноат корхонаси барпо этилди. Бу­лар – «Ясси» пахта заводи, «Қу­ат» машинасозлик заводи, «Тур­кистон Агрореммаш» ҲЖ, ти­кув-трикотаж заводи ва бош­қалар. Ҳозирги кунда бу ерда «Антибиотик» заводи, «Па­ра­бе» Қозоғистон-Британ қўш­ма корхонаси ва бошқалар фао­лият юритмоқда. «Оренбург – Тошкент» темир йўли ҳам ушбу шаҳардан ўтади. 1991 йи­ли шаҳарда 13 факультетга эга Туркистон университети очилди. 1993 йилдан у Х. Яс­савий номи­­­­­­­­­даги Халқаро қозоқ-турк уни­­­верситети деб атала бош­лади. Бу олий ўқув юртида 22 минг талаба таҳсил олмоқда ва улар сони бўйича дорилфунун Марказий Осиёдаги энг йирик илм даргоҳи ҳисобланади.

Қадимий, навқирон ва шу би­лан бирга, замонавий шаҳар бутун дунёдан келган кўплаб меҳмонлар ва сайёҳларда ўч­мас таассурот қолдирмоқда. Тур­кистон – келажак авлодларга мерос қилиб қолдиришга  арзи­гулик муҳташам меъморчилик обидалари, мадрасалар, мас­жидлар, музейларга бой шаҳар­дир.

Бу ерда Қозоғистоннинг энг муқаддас тарихий ёдгорлиги  – Ҳазрат Аҳмад Яссавий мақ­бараси жойлашган. Ушбу тари­хий ёдгорлик буюк саркарда қурдирган ва сақланиб қолган энг катта мажмуа ҳисоб­ла­­на­ди. Мақбара, масжид ва мад­ра­сани ўз ичига олган мажмуани Амир Темурнинг ўзи ло­йиҳа­лаштиргани, ўлчовларни чи­зиб бергани манбаларда кел­тирилган. 1385 йили қури­лиши бошланган мажмуа 1405 йили – Темур вафоти би­лан тўхтайди. Мажмуанинг фақатгина кириш меҳроби ту­гал­ланмай қолган, холос. 

Мажмуанинг кириш қисми меҳ­роби баландлиги 37,5 метр, деворининг қалинлиги 2 метр. Хонақоҳ девори қалинлиги 3 метр. Асосий гумбазнинг ба­ландлиги 44 метр, диаметри – 20 метр. Мажмуа ичида мақ­бара, мас­жид, кутубхона, катта ва ки­­­­­­­­­­­­­­­­­­чик сарой, 35та ҳужра, қу­­­­­­­­­­дуқ­­­­­­­­­­­­хона, ошхона мав­жуд. Ҳазрат Аҳмад Яссавий мақ­­­­­­­­­­­бараси ЮНЕСКО то­монидан “Жаҳон маданияти ёдгор­лик­лари” рўй­­­­­­­­­­ха­­­тига киритилган.

Ҳозирги кунда Туркистонда кенг қамровли ободонлаштириш ҳамда бунёдкорлик, таъмир­лаш, шаҳарнинг ижтимоий ин­фратузилмасини ривожлан­ти­риш ишлари режали равишда олиб бориляпти. Шаҳар катта  бунёдкорлик майдонини эсла­тади.

Қозоғистон харитасидаги 17-ҳу­­­­­­дуднинг келажаги порлоқ, чун­­­­­ки унинг тараққиётини Эл­бошининг ўзи назоратга ол­ган. Давлат раҳбарининг топши­риқ­­ларини бажариш мақсади­да ҚР Бош вазирининг би­ринчи ўринбосари А. Мамин раис­лигида Туркистон шаҳ­ри­нинг туркий оламнинг маданий ва маънавий маркази сифатида ривожланишига таъсир кўр­са­тадиган Бош режасини ҳо­зирлаш билан шуғулланувчи Ҳукумат комиссияси фаолият юритмоқда.  

Мазкур тарихий шаҳар Элбо­шининг топшириғига муво­фиқ, Қозоғистоннинг маъна­вий маркази йўналишида ри­­­­вожлантирилади. Туркис­тон­да қуриладиган уйлар ос­мон­ўпар бўлмайди. Сабаби, улар Хожа Аҳмад Яссавий мақ­ба­­расидан баланд бўл­мас­лиги керак. Мақбара ҳамма то­мон­дан кўриниб туриши ло­зим. Шу­­­­­­­­­­­нингдек, бошпаналар Марказий Осиё, яъни қадимий давр меъмо­рий услубида қу­рилиши лозим. Шунда элимиз­даги, ҳеч бўлмаса, битта шаҳар шарқона ўзгача қиёфа кашф этади.

Туркистон шаҳрини сайёҳ­лар учун қулай минтақага айлан­тириш мақсадида бу ерда янги аэропорт, темирйўл, автовокзал ҳамда меҳмонхоналар, овқат­ланиш мажмуалари қурилади.

Шаҳарда Х. А. Яссавийга те­гишли қимматбаҳо буюмларнинг  кўплиги сабабли махсус Ясса­вий музейи бунёд этмоқда.

Янгидан ишланган ва Элбоши шахсан тасдиқлаган Бош режага мувофиқ, шаҳар майдони 35 минг гектарга кенгайган. 

Туркистоннинг вилоят марка­зига айлантирилиши – Муста­қилликнинг, барқарорлик ва тинч­­ликнинг меваси. Вақти келиб Туркистон ижтимоий-иқ­тисодий соҳадаги ютуқлари, заҳматкаш ва меҳмондўст одам­лари, билим­ли йигит-қиз­лари билан тилларда достон бўлишига ишончимиз комил.

 

 

Авазхон АБДУФАТТОҲ., 2019-11-12, 05:37 792
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.