26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аёл ва бизнес

Туркистонда вилоят тадбиркорлар палатаси шафе­ли­гида тадбиркор хотин-қизлар бизнес-форуми ўтди.

Анжуманда палата қошида таш­кил этилган аёл тадбиркорлар кен­гаши раисаси Салтанат Тў­ле­генова қуйидагиларни маълум қилди. Тур­кистон ви­лоя­­­­тида бу­гунги кунда тад­­биркорлик фао­лиятининг 42 фои­зи хотин-қизларга тўғ­ри келади. 62 минг­та корхонани улар бош­қари­шади. «Бастау-бизнес», «Ёш тад­­­­­бир­кор» дас­турлари бўйича 5623 киши, шу жумладан 2700 на­­­­­­­фар аёл ўқиди. Улардан 600дан зиё­ди грант со­ҳиблари бўлишди. Вилоя­ти­миз­даги аҳолининг асосан қишлоқ жой­ларда истиқомат қилиши эъти­бор­га олиниб, истиқболли лойи­ҳа­ларга устуворлик берил­моқда.

Чунончи, тадбиркор аёллар фа­олиятини жонлантириш мақса­дида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу бизнес фо­рум­­да вилоятимиздаги шаҳар ва қиш­­лоқлардан 200га яқин тад­биркор аёл иштирок этди. Улар хусусий тадбиркорликни янгидан бошлаганлар. Улар сонини келаси йили 2000га етказиш ва­зифасини Салтанат Тўлегенова ўз олдига мақ­сад қилиб қўйган. 

Тадбир аввалида тадбиркор аёллар ишлаб чиқарган маҳсу­лот­лар кўргазмаси ташкил этилди. Сўзоқлик Б.Турманова хусусий корхонасида етиштирилган гўшт ва нон маҳсулотларини кўр­газмада намойиш этди.

Тадбирда кентовлик тадбиркор Дилдор Ҳабибова ҳам фаол иш­­­тирок этди.

Ш. МАДАЛИЕВ., 2019-11-19, 22:35 565
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.