26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Балли, Шаҳзод!

«WorldSkills Kazahstan – 2019»нинг ғолиби – сайрамлик талаба!

Жорий йил 11-15 ноябрь кунлари Нур-Султан шаҳрида ҚР Таълим ва фан вазирлиги ҳамда “Кәсіпқор” нотижорат ҳиссадорлик жамияти ташаббуси билан республикадаги касбий коллежлар орасида ўтказилган «WorldSkills Kazahstan – 2019» чемпионатида шимкентлик ёшлар умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.

Жами 38 йўналиш бўйича ўтган беллашувда 400дан зиёд талаба қатнашиб, уларнинг танловга тақдим этган ишларини Россия ва Қозоғистондан 500га яқин мутахассис баҳолади.

Шуниси қувонарлики, танлов иштирокчиси, Сайрам даҳасидаги 10-сонли коллежнинг «Ёғоч» йўналиши бўйича талабаси Шаҳзод Султонмуродов биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаль, диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.

Шаҳзоднинг мазкур нуфузли мусобақада иштирок этишига имконият яратган муассаса раҳбари Ш. Аҳмедов, шунингдек, устози А. Иброҳимов, қолаверса, бутун жамоанинг ёрдамини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ғолиблар келаси йили Австрияда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этадилар. 

Тасвирда: мусобақа ғолиби устозлари билан.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2019-11-23, 03:59 603
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.