26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мораторий қанча давом этади?

Маълумки, Ўзбекистоннинг Урганч шаҳрида катта форум ўтди. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг минтақалараро ҳамкорлигига бағишлаб, иккинчи йил ўтказилган ушбу анжуманда чорвачилик ҳақида ҳам сўз борди. 

Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Республикаси чорвачиликни тиклаш борасида махсус дастур қабул қилган. У ўзбекистонлик фермерларга чорва моллари сотиб олиш учун арзон насия беришни кўзлайди. 

Дарвоқе, Ўзбекистон сўнгги 2-3 йилда Қозоғистондан  чорва молларини сотиб олишда етакчи ўринга чиқди. 2018 йилда 39 минг бош мол қўшни республикага экспорт қилинган бўлса, 2019 йил охирига келиб, рекорд ҳажмга, яъни 121 минг бошга етди. Шундан 99 минг боши – Туркистон вилоятидан олиб кетилди.

Бу ҳолат Қозоғистонда гўштнинг қимматлашишига олиб келди ва давлат янги йилда вақтинчалик (6 ой) мораторий эълон қилди. 

Мораторийдан сўнг икки мамлакат ўртасидаги савдо муносабатлари қандай бўлади? 

Форумда агросаноат масалаларига алоҳида урғу берилиб, Ўзбекистон Республикаси  ва Туркистон вилояти ўртасида учта шартнома тузилди. Уларнинг умумий қиймати – 50 млн. АҚШ доллари. 

Шундай қилиб, яқин келажакда вилоят ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши туфайли Туркистон вилоятидан Ўзбекистонга трансформатор ускуналари, курка гўшти ва музлатилган мол гўшти етказиб берилади. 

Яна бир марта мавзуга қайтиб, шуни таъкидламоқчимизки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эълон қилган 6 ойлик мораторий – вақтинчалик чора. Фурсатдан фойдаланиб, мутасадди вазирлик аҳволни чуқур таҳлил қиляпти, тармоқда фаолият кўрсатаётган бирлашмалар билан биргаликда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни пухталамоқда. 2019 йил декабрь ойида Қозоғистонда Гўштни қайта ишловчилар уюшмаси тузилди. Мораторий кўпгина майда фермерлар ишининг белига тепгани билан, давлат учун фойдаси катта. Сабаби, ўзимиздаги гўшт комбинатларининг атиги 30 фоизигина ишлаб турибди. Мамлакатда усиз ҳам хомашё етмай турганда, пода-пода чорванинг чет элга экспорт қилиниши нотўғри, албатта.

Фермерларнинг бундай йўл тутишига қонунчиликнинг мукаммал эмаслиги ҳам туртки бўлди. Чунончи, гўшт комбинатига молини ўтказган чорвадорга ҳеч қандай субсидия берилмайди. 

Ўзбекистонда эса мол сўйиш бекатлари иши яхши йўлга қўйилган, сотиб оладиган тирик мол учун ҳам мўмайгина ҳақ тўлашади (килосига – 950 тенге). Маҳаллий гўшт комбинатлари эса камроқ тўлашади. 

Қолаверса, давлат чет элдан зотдор сигирларни келтирган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида дастур қабуллади. Ҳар бир сигир бошига субсидия белгилади. Тадбиркор-фермерлар давлатнинг бу ёрдамидан фойдаланиб қолиш учун чет элдан минглаб бош сигир келтиришди. Лекин гўштга сўйиладиган новвослар ўрнига зотдор сигирлар ҳам қўшниларга ўтиб кета бошлади... Тармоқни қўллаб-қувватлашга сарфланган давлатнинг миллиард-миллиард тенгесини шу тариқа ҳавога совуриш керакмиди?!

Шунинг учун ҳозирча экспортга фақат курка гўшти ва  музлатилган мол гўштини чиқаришга қарор қилинди.

Н. МАВЛОНОВА., 2020-03-05, 04:39 869
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.