26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоядорларга имкон берилади

Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев “Қазақинвест” Миллий компанияси ҳиссадорлик жамияти раиси ўринбосари Бижан Қанешов билан учрашди. Учрашув давомида Б. Қанешов вилоятимиз раҳбарини мазкур ташкилотнинг минтақавий идораси раҳбари Шахизат Матаев билан таништирди. 

– Компаниянгиздан умидимиз катта, – деди Ж. Туймебаев. – Вилоятнинг иқтисодий имкониятлари жуда юксак. Биз барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Минтақанинг сармоявий жозибадорлиги юқори. Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, туризм, енгил саноат, машинасозликда айниқса имкониятлар зўр. Биз шаффоф ишлашга ва “Қазақинвест” Миллий компанияси ҳиссадорлик жамиятига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрмиз. 

Ўз навбатида Б. Қанешов компания томонидан бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар ва сармоядор томонидан амалга ошириладиган хизматларни электрон форматга ўтказиш борасидаги ҳаракатлар ҳақида маълумот берди. 

– “Қазақинвест” Миллий компанияси ҳиссадорлик жамияти Давлат раҳбари топшириғига кўра КazNextInvest базасида ташкил этилган. Биз икки ойдан буён ишлаяпмиз ва Қозоғистон иқтисодиётининг устувор йўналишларига бевосита сармоялар жалб этиш билан шуғулланамиз. Бу йўналишда биз Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлиги ва маҳаллий компаниялар билан ишларни ташкил этиш ҳамда тизимли тартибга келтириш ниятидамиз. Компания хорижий вакилликлар ва филиалларга эга, у Ҳукумат номидан йирик инвесторлар билан музокаралар юритади, – деди Б. Қанешов.

Шуни ҳам айтиш жоизки, компания вазифаларига сармоявий лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда мақсадга йўналтирилган сармоядорларни жалб этиш киради. Бундан ташқари, эришилган музокаралар мониторингини олиб бориш, “ягона дарча” тамойили асосида сармоявий лойиҳаларни рўёбга чиқаришда қўллов кўрсатади. 

Бугунги кунда сармоядорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида компания “ягона дарча” тамойили асосида лойиҳаларни рўёбга чиқариш, виза, иш ва хизматлар кўрсатиш, ягона ахборий тизимда музокаралар ўтказиш орқали ушбу тизимни йўлга қўйиш юзасидан иш олиб бормоқда. Шуни ҳам айтиш жоизки, “Қазақинвест” Миллий компанияси ҳиссадорлик жамияти ходимлари ҳар бир лойиҳа учун шахсан жавобгар.

 

 

ЖҚВ ҳокими матбуот хизмати, 2017-06-22, 11:47 695
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.