26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда қурилиш ишлари тўхтамайди

Туркистон вилоятида қурилиш иншоотларидаги ишлар  давом эттирилади. Қурувчилар тегишли  хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилган ҳолда ишлашмоқда. Буни Туркистон шаҳридаги қатор қурилиш майдонларини оралаб, бажарилаётган ишлар билан танишиб чиққан вилоят  ҳокимининг  биринчи ўринбосари Қ.  Айтмухаметов маълум қилди. 

 – Фавқулодда ҳолатга доир вилоятнинг  бош санитар шифокори қўшимча чекловларни белгилади. Бироқ, бу қурилиш ишларига ҳеч қандай тўсиқ бўлолмайди. Барча қурувчиларга иш давомида тегишли хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш талаблари қўйилмоқда. Бугунги кунга қадар ҳеч қандай муаммо юз бергани йўқ. Ҳаммаси  рисоладагидек амалга оширилмоқда, – деди  Қ. Қайиртайули. 

Вилоят ҳокимининг  биринчи ўринбосари айни кунда қатор қурилиш материаллари Шимкент шаҳридан олиб келинишини ва шу туфайли бироз муаммолар юзага келаётганини айтди. Шундай бўлса-да, икки томонлама шартнома туфайли бу масала ҳам  ижобий ҳал этилди. 

Бугунги кунда Туркистон шаҳридаги 35та  иншоотда 3261 қурувчи бир мавсумда меҳнат қиляпти. Уларнинг  барчаси туркистонликлар. Таъкидлаш  жоизки,  ишчилардан  қурилиш майдонларида  тиббий ниқобларни тақиб юриш талаб этилмоқда. Ҳар бир иншоотда тиббиёт пунктлари ишлаб, ишчиларнинг  тана ҳарорарти ўлчанмоқда. Шунингдек,  иншоотлар антисептик воситалар билан таъминланган. Ишчилар бир-бирига  яқинлашмай, маълум  масофада туриб ишлашади.   Бундан ташқари қурилиш иншоотлари ҳудудида Сovid-19 вирусидан сақланиш услублари ёзилган огоҳлантирувчи  плакатлар илиб қўйилан.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-04-09, 04:56 306
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.