26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Экспорт ҳажми ортмоқда

Карантин режимида ҳам вилоятимизнинг ташқи савдо экспорти тўхтагани йўқ. Аксинча, давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, экспорт ҳажми ортмоқда. Экспорт қилинадиган нохомашё маҳсулотлар – уран, ун, трансформаторлар, балиқ маҳсулотлари ва курка гўшти.

Ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун тегишли ишлар олиб борилмоқда. Вилоятимизда сармоядорлар ва экспорт қилувчиларга “ягона дарча” шаклида хизмат кўрсатувчи марказ – “Turkistаn Invest” ишлаб турибди. Ҳозирги кунда унга мурожаат қилаётганларнинг сафи кенгайган. Масалан, “Turkistаn Invest” ёрдамида транспорт хизматлари, чет эллардаги кўргазмаларда қатнашиш ва маҳсулотларини хорижда реклама қилишга кетган харажатларни қоплаш учун “QazIndustry СОО” ҲЖга Туркистон вилоятидан 18та экспорт қилувчи компания ариза берган. Улар орасида ўтган йили иш бошлаган “CG Corp Global” МЧБ ҳам бор. Йилига 400 минг қути тез тайёрланадиган угра чиқарадиган заводнинг маҳсулоти бугунги кунда ички ва ташқи бозорда катта талабга эга. 

Ўтган йили Қозоғистон билан Хитой ўртасида сут маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланган эди. Натижада “Golden Camel Group” заводи жорий йил март ойидан бошлаб Хитойга 30 тонна қуруқ туя сутини экспорт қилди. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 33 минг тонна бўлиб, маҳсулоти экспорт талабларига тўлиқ жавоб беради.

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Урганч шаҳрида ўтган “Агросаноат кооперацияси, саноат ва сайёҳлик соҳасидаги минтақавий бизнеснинг ҳамкорлиги” II минтақалараро форумида Ўзбекистон Республикаси ва Туркистон вилояти корхоналари орасида 50 млн. АҚШ долларлик экспорт шартномасига қўл қўйилди. 

Таъкидлаш жоизки, Ўрдабоши туманида нефтни экспортга мўлжаллаб қайта ишлайдиган “Standard Petroleum” заводи бунёд этилади. Экспорт ҳажми йилига 2 млн. АҚШ долларини ташкил қиладиган завод 2021 йилда ишга тушади. Корхонада мингдан зиёд киши ишлайди.

Умуман олганда, 2020-2021 йилларда вилоятимизда экспортга йўналтирилган 4та корхонани ишга тушириш режаланган. “Тулпар Май” МЧБ (пахта ёғи ишлаб чиқариш, сармоя миқдори 3,4 млрд. тенге, йилига 6600 тонна маҳсулот), “JID&COM” МЧБ (полиз ва мева-резавор маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводи, лойиҳа қуввати йилига 400 тонна, сармоя миқдори 0,2 млрд. тенге), “Ecoinvest” МЧБ (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, лойиҳа қуввати йилига 16 минг тонна, сармоя миқдори 6,8 млрд. тенге), шунингдек, “Standart Petroleum & Co” МЧБ (кўмир-кимё комбинати, сармоя миқдори 24 млрд. тенге) шулар жумласидан.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг январь-февраль ойларида Туркистон вилоятининг экспорт ҳажми 54,9 млн. АҚШ долларини (15 млн. АҚШ доллари нохомашё бўлмаган маҳсулот) ташкил қилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-30, 03:18 585
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.