26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Обикор деҳқончилик ривожланади

Туркистон вилояти ва вилоят марказида обикор деҳқончиликни ривожлантириш йўналишида кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Чунончи, “Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2024 йилгача мажмуавий режаси” доирасида ишлар бошлаб юборилди. Вилоят ҳокими оби-ҳаёт борган ҳудудларни оралаб, маҳаллий деҳқонлар билан учрашди.

Сувсиз ерларни тиклаш учун Туркистон ҳудудида 2та республикавий лойиҳа йўлга қўйилди. Ҳажми 18 млн. кв. метрни ташкил этадиган “Кенсой - Қўшқўрғон-2” сув омборини қуриш” лойиҳасига 2 млрд. тенге кўзланиб, ишлар жадал суръатлар билан бошланди. Янги лойиҳанинг қиймати – 5,9 млрд. тенге. Шунингдек, “Туркистон магистрал каналини тўлиқ таъмирлаш” лойиҳасига 4 млрд. тенге мўлжалланиб, бугунги кунда 9,6 чақирим канал бетонлаштирилди.

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеевнинг бевосита топшириғига кўра, маҳаллий бюджет ҳисобидан 134 тик дренаж қувурларни тиклаш ишлари йўлга қўйилди. Лойиҳа қиймати – 2,6 млрд. тенге. Ҳозирча Туркистон ҳудудида 40та тик дренаж қудуғи аслига келтирилди. Шундай қилиб, агротузилмадагиларнинг майдони кенгайтирилиб, экин майдонларини сув билан таъминлаш масаласи ҳал этилди.

Ушбу тик дренажлар ва коллектор тизимлари тўлиқ тикланса, ернинг шўрланиш масаласи ҳал этилиб, тупроқ унумдорлиги бир неча баравар ошади. 

Минтақа раҳбари маҳаллий аҳоли билан учрашиб, масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-04-30, 03:22 475
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.