26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уйлар мармар билан пардозланмоқда

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Туркистон шаҳридаги қурилиш майдонларини оралаб, қурувчилар билан учрашди.

Минтақа раҳбарининг топшириғига биноан, кўп қаватли уйларнинг сирти оч рангли травертин ва оқ мармар билан қопланмоқда. Уларнинг сифатини текшириб чиққан минтақа раҳбари пудратчи компания мутасаддиларига ишни тезлаштиришни топширди. Шунингдек, қурилиш жараёнида хавфсизлик чораларига амал қилиш зарурлигини қайд этиб, кечаю кундуз давомида ишлаш режимига кўчишни таклиф қилди. 

– Иш кўлами катта, буни яхши тушунаман. Бироқ чуқур масъулият ҳиссини йўқотмаган ҳолда вазифани астойдил бажариш керак. Биз томонимиздан қандай ёрдам керак бўлса, тўғридан тўғри айтаверинглар, – деди ҳоким.

Туркистон шаҳар маъмурий-тадбиркорлик марказида 7, 9 ва 12 қаватли 5600 хонадон, 89та уй қурилиши давлат ҳисобидан юритилмоқда. Йил охирида 7 қаватли 24та уйни, яъни 1452 хонадонни фойдаланишга топшириш режаланган. Навбатда турган ижтимоий заиф қатлам вакиллари ва кўп болали оилаларга 450та уй берилса, давлат хизматчиларига 1000дан зиёд насияли уйлар топширилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-06-06, 04:30 393
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.