26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
425 мингдан зиёд аҳоли сифатли электр қуввати билан таъминланади

Жорий йил Жанубий Қозоғистон вилоятидаги 101та аҳоли манзилида яшовчи 425 мингдан зиёд аҳоли сифатли электр қуввати билан таъминланади. Бунинг учун 59та электр энергияси билан таъминлаш иншоотида қурилиш ишлари юритилмоқда. Шу мақсадга вилоят ва республика бюджетидан 11,3 млрд. тенге ажратилган.

Айтиш жоизки, бугунги кунда вилоят бўйича электр қувватига умумий эҳтиёж ўртача ҳисобда 400 МВт соатни ташкил қилади. Унинг 30 фоизи ички манбалардан олинса, 70 фоизи мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларидан келади. Мазкур йил Шимкент шаҳрида “Бўзариқ”, “Астана 1,2” қўшимча станцияларининг қурилишини ниҳоясига етказиш режалаштирилган. Натижада шаҳардаги саноат корхоналари ва 425 минг одам сифатли электр энергияси билан таъминланади.

Бундан ташқари 7та қўшимча станция (Ақжар, 1М1, 1М2, 2М1, 2М2, Новостройка 1, 2)нинг қурилишини тугатиш кўзланган. Бу йил, шунингдек, Сариоғоч туманида 220/100/10 кВли “Қизиласкар” қўшимча станциясининг қурилиши бошланади. Унга 7,8 млрд. тенге ажратилади. Агар лойиҳа тўлиқ жорий этилса, Сариоғоч, Мақтаарал ва Чордара туманларидаги 705 минг киши, қишлоқ хўжалиги иншоотлари, саноат корхоналари уззу-кун сифатли электр қувватини олиш имконига эга бўлади. Яъни, Мақтаарал, Сариоғоч, Чордара туманлари иқтисодиётининг янада ривожланиши учун қўшимча 50 МВт электр энергияси берилади.

Шунингдек, Ўрдабоши, Ўтрор туманлари ва Арис шаҳри ҳудудида жойлашган корхоналар ва 244 минг кишини доимий электр энергияси билан таъминлаш мақсадида “Бадам” қўшимча станциясини барпо этиш  лойиҳаси тайёрланмоқда. Унинг қурилиши 2018 йилда бошланади.

Вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси маълумотига кўра, 2018 йили бошланадиган Тўлебий туманидаги “Алатау” қўшимча станциясининг қурилишига 938,9 млн. тенге ажратилади. 2017 йили қуввати 3,5 МВтни ташкил қиладиган Қазиғурт ва Сайрам туманларидаги 2та кичик сув электр станцияси қурилиши ниҳоясига етказилиб, ишга тушириш мўлжалланмоқда.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш орқали эскирган электр тармоқларини 2017 йилда 55,7 фоиздан 54,8 фоизга, 2021 йили 52,4 фоизга камайтириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, жорий йил Шимкент, Арис шаҳарлари, Мақтаарал, Қазиғурт, Сариоғоч, Тулкибош, Тўлебий, Байдибек туманларини сифатли электр қуввати билан таъминлаш мақсадида 70та иншоотнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари , “Жанубий Қозоғистон вилояти электр тармоқларини 2030 йилгача ривожлантириш схемаси” тай­ёрланмоқда.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-06-27, 19:17 803
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.