26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоя – тараққиёт калити

Аввал хабар қилганимиздек, вилоятимиз 2019 йил натижалари бўйича сармоя жалб қилиш ҳажмининг ўсиши бўйича Республика минтақалари орасида 2-ўринни эгаллаганди. Умуман олганда, ўтган йил давомида вилоят иқтисодиётига 441 млрд. тенге миқдорида сармоя йўналтирилди. 

Минтақада хорижий сармоядорларни юртимиздаги жозибадор қулай инвестиция муҳити билан таништириш юзасидан тизимли иш олиб борилмоқда. Сармоя жалб қилиш ва экспортни ривожлантириш бўйича «Turkistan Invest» минтақавий агентлик ташкил этилиб, сармоядорлар ҳуқуқи мустаҳкамланди, хорижда Қозоғистоннинг инвестициявий жозибадорлигига оид тақдимотлар ўтказилмоқда. 

Агентлик жорий йилда Туркистон вилоятининг сармоявий салоҳиятига бағишланган 22та учрашув уюштирди, унинг 17таси хорижий сармоядорлар иштирокида ўтди. Тадбирда иштирок этган компаниялар минтақамизга 234 млрд. тенге олиб келиб, 2162 одамни иш билан таъминлашга тайёрлигини маълум қилишди. 

Шу кунларда вилоятимизда қиймати 94,65 млрд. тенгелик 13та сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда.

«Turkistan Invest» ходимлари келгуси йилларда 55та истиқболли лойиҳани амалга ошириш режаланганини маълум қилишди. Натижада вилоятимизда ўнлаб йирик корхоналар ишга туширилади. Шулардан бири – «Turkistan» индустриявий минтақаcида фаолият юритаётган «Brownfield» ишлаб чиқариш майдонида қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа 3 босқичда амалга оширилади. Қиймати 12 млн. АҚШ долларини ташкил қиладиган лойиҳа 100 фоиз компания маблағига амалга оиширилиб, 100дан зиёд иш ўрни очилади.

 Бу ерда ишлаб чиқарилган техника воситаларининг аксарият қисми экспорт қилинади.

Сармоядорлар томонидан қандолат маҳсулотлари, тиббий косметология хизматлари кўрсатиш эстетик маркази очиш, тайёр тўқимачилик ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш, меҳмонхоналар ташкил этиш, минтақага сайёҳларни кўпайтириш юзасидан лойиҳалар ишлаб чиқилган. 

Минтақада тўқимачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ў. Шўкеевнинг Ўзбекистон делегацияси билан учрашуви чоғида «Turkistan» индустриявий минтақаси ҳудудида тикувчилик цехи қуриш юзасидан 1 млн. АҚШ доллари қийматидаги сармоявий лойиҳани амалга оширишга қарор қилинди. 

Қишлоқ хўжалигида Cottonex компаниялар гуруҳи (Польша) томонидан Туркистон вилоятининг Сайрам туманида юқори технологияли иссиқхона мажмуасини барпо этиш бўйича кенг кўламли лойиҳанинг биринчи навбати ниҳоясига етмоқда. Умумий инвестициялар ҳажми 11,3 млрд. тенге бўлиб, 200дан зиёд иш ўрини яратилади.

Бундан ташқари «Эко Культура» агросаноат холдинг компанияси лойиҳасининг биринчи босқичи – 500 гектар майдонда иссиқхона мажмуалари қурилиши бошланди. Лойиҳа 2020-2025 йилларга мўлжалланган. Марказий Осиёда тенги йўқ бу лойиҳага сарфланадиган сармоялар ҳажми 600 миллиард тенге атрофида бўлади. Айни пайтда компания 50 гектар майдонда лойиҳанинг дастлабки босқичини амалга ошириш юзасидан лойиҳалаш ишларини олиб бормоқда.

Шу билан бирга, «Тан Сари Трейдинг А» МЧЖ мева-сабзавот (қовун ва тарвуз) маҳсулотларини сақлаш ва саноат асосида қайта ишлаш бўйича агросаноат мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳани 2020 йилдан 2021 йилгача амалга ошириш кўзда тутилган, сармоя ҳажми – 1,7 млрд тенге. Корхона маҳсулотлари МДҲ ва Европа Иттифоқига экспорт қилинади.

Шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида хорижий инвестор - ЮКСЭС МЧЖ (Risen Energy, Хитой) иштирокида лойиҳа амалга оширилди. Сармоялар ҳажми 19 миллиард тенгени ташкил қилади. Risen Energy ЮКСЭС МЧЖ билан биргаликда Сўзоқ туманида 125 гектар майдонда 50 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширди.

Бундан ташқари, хорижликлар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улар орасида «ARM Wind» (Италия) – Ўтрор тумани, Шаулдер қишлоғида 50 МВт қувватга эга қуёш электр станциясининг барпо этилиши, инвестициялар қиймати 12,5 млрд.тенгени ташкил қилади. Компания ушбу лойиҳани 2020-2021 йилларда амалга ошириш ниятида.

Шу билан бирга, Кентовда «KZT Solar» МЧЖ ва «HEVEL KAZAKHSTAN» МЧЖ томонидан 110 МВт қувватга эга қуёш электр станциясининг қурилиши бошланди. Сармоялар ҳажми 32,2 млрд. тенгени ташкил қилади. Лойиҳа 2020-2021 йилларга мўлжалланган.

Шунингдек, Туркиянинг «YDA Insaat» компанияси Туркистонда 78,8 млрд. тенге сармоя киритиб, 1500дан зиёд иш ўрини яратадиган халқаро аэропорт қурмоқда. Лойиҳанинг ишга туширилиши 2020 йил охирига режалаштирилган.

Бундан ташқари, «Turkistan Silkway Harbor» масъулияти чекланган жамияти Туркистон шаҳрида «Карвонсарой» кўп соҳали сайёҳлик мажмуасини қурмоқда. Инвестициялар қиймати 83 млрд. тенге.

Вилоятда кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилиб, бошқа йирик сармоявий лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилояти бўйича 2020 йили умумий қиймати 375,1 млрд.тенгени ташкил қиладиган 94та сармоявий лойиҳани амалга татбиқ этиш режаланган, чунончи, қуёш панеллари ишлаб чиқариш, замонавий иссиқхона барпо этиш, кичик бизнес субьектларини қўллаб-қувватлаш истиқболлари, инновацион технопарк ташкил этиш лойиҳалари 5845 янги иш ўринлари очиш имконини беради. Шу жумладан, 13та лойиҳа бўйича очилган қўшма корхоналарда 2820 одам доимий иш билан таъминланади. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-08-11, 05:03 566
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.