26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Озиқ-овқат белбоғи'': 500 киши иш билан таъминланди

Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2024 йилгача мажмуавий режаси доирасида озиқ-овқат белбоғини ташкил қилиш бўйича 7та лойиҳага асосий эътибор қаратилиб, тегишли иш олиб борилмоқда.

Ўтган йилда “Туркистон Агро XXI” МЧБ билан 733 гектар ерга ёмғирлатиб суғориш технологиясини татбиқ қилиш ва “МТС” ташкил қилиш иши амалга оширилди. Мазкур бирлашувга ер майдони 1046 гектарни ташкил қиладиган 108та хўжалик бириктирилиб, 733 гектар ерга АҚШнинг “T-L” компаниясининг 18та ёмғирлатиб суғориш машинаси ўрнатилди. 161 гектарга буғдой, 260 гектарга беда, 312 гектарга эса маккажўхори экилган. “МТС” 26та замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилинди. Бу ерда Италия технологияси асосида қуриладиган 1200 бош қорамолга мўлжалланган фермага ем-хашак етказиб бериш режалаштирилган. 

“SPK-SAURAN” қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ширкатида сармоявий лоиҳа бўйича ўтган йили “Valmont Industries” компанияси 159 гектар ерга 3та ёмғирлатиб суғориш машинасини ўрнатди. Лойиҳа бўйича 2020 йилнинг сентябрь ойигача яна шундай 12та машина ўрнатилади. 

Бугунги кунда “Аграр насия корпорацияси” 10 минг бошга мўлжалланган йирик қорамол бўрдоқилаш мажмуасини ем-хашак билан таъминлайди. Мазкур лойиҳа бўйича, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, австралиянинг “Adamand Enterprises Pty” LTD компанияси билан музокаралар ўтказилмоқда.

“Интимақ Агро XXI” МЧБ 782 гектар ерга ёмғирлатиб суғориш технологиясини татбиқ этиш лойиҳасини амалга оширади. Шу кунда 462,8 гектарга 8та “Bauer” (Австрия) русумли ёмғирлатиб суғориш машинасини сотиб олиш шартномаси тузилди.

“KAZAGRO PROJECT” МЧБ йилига 20 минг тонна товуқ гўштини етиштириш лойиҳасининг дастлабки босқичини амалга ошириш учун “Аграр насия корпорацияси”га ҳужжатлар топширди. Бу ерда дастлабки босқичда 5 минг тонна товуқ гўшти етиштириш кўзланган.

400 гектар ерда мевали боғ яратиш лойиҳаси доирасида эртапишар олхўри кўчати ўтқазилади. Мазкур лойиҳани “DalaFruit.kz” МЧБ амалга оширади.

Озиқ-овқат белбоғи доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича 500дан зиёд иш ўрини барпо этилади.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2020-08-11, 05:09 383
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.