26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда тикувчилик фабрикасининг пойдевори қаланди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида тикувчилик фабрикасининг қурилиш майдонига капсула қўйилди. Янги ишлаб чиқариш корхонаси “Turkistan” индустриявий минтақасида жойлашган. Лойиҳа Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев топшириғи бўйича амалга оширилмоқда. 

Минтақа раҳбари  икки томонлама лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини ва фойдали томонларини тилга олди. Фабрикада 1000дан зиёд иш ўрни очилиб, кам таъминланган оилалардан чиққан аёллар ва имконияти чекланган кишилар иш билан таъминланади.

– Ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан ҳамкорликда қурадиган бу тикувчилик фабрикаси ҳудудимизнинг иқтисодий кўрсаткичларини оширишга ҳисса қўшади. Бугунги кунда ҳудудимизда  ўзбек капиталининг иштироки билан 40дан зиёд лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу тикувчилик фабрикаси навбатдаги лойиҳа ва икки мамлакат бирлашган ҳамкорлигининг муносиб натижаси бўлишига ишонаман, – деди Ўмирзақ Естайули.

Корхона ойига 15000 дона тўқима маҳсулотларини етказади. Барча мутахассислар касбий даражада ўқитилади. Улар Туркистон олий кўпсоҳали, ҳунармандчилик коллежларида таълим олишади. Лойиҳа сармояларни жалб қилиш ва экспортни ривожлантириш бўйича “Turkistan Invest” минтақавий агентлиги қўллови билан ҳамда “ягона дарча” қоидаси бўйича амалга оширилади. Янги корхона октябрь ойида ишга туширилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-08-15, 05:58 712
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.