26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Самруқ-Қазына''нинг ҳиммати

“Самруқ-Қазына” жамғармаси ижтимоий аҳамиятга эга бешта иншоотни  ўз ҳисобидан қуриб, вилоят ҳокимлигига топширди. Улар – Х. А. Яссавий музейи, 7000 томошабинга мўлжалланган стадион, ўқувчилар саройи, Конгресс-холл ва “Қазпошта” ҲЖ вилоят бўлимининг биноси. 

Ёдингизда бўлса, Туркистондаги янги иншоотлар қурилиши 2019 йилнинг октябрь ойида жамғарма ва Туркистон вилояти ҳокимлиги орасида  имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида бошланган эди. Ҳокимликка топширилган бешта ижтимоий иншоот – амалга оширилган ишларнинг меваси.

– Йил бошидан буён биз ижтимоий аҳамиятга эга 6та иншоот қурилишига киришдик. Уларнинг биринчиси – Амфитеатр йил бошида фойдаланишга берилди, қолган бештасини вилоят ҳокимлигига ҳеч қандай тўловларсиз топширишга тайёрмиз. Таъкидлаш жоизки, қурилиш жараёнида ҳокимлик томонидан салмоқли қўллов кўрсатилди, – деди Ахметжан Есимов.

– Мамлакатимизнинг Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаевнинг Туркистонни ривожлантириш бўйича вазифаси доирасида сиз бошқараётган “Самруқ-Қазына” миллий фаровонлик жамғармаси вилоят марказидаги ижтимоий аҳамиятга молик бешта иншоотнинг қурилишини муваффақиятли амалга оширди, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Жамғарма, бундан ташқари, ҳудудимизда газлаштириш, электр энергияси, электрон тижорат, почта хизматлари, ахборот ва коммуникация инфратузилмаси соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширишни давом эттирмоқда. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга ва маҳаллий аҳолининг фаровонлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, – деди Ўмирзақ Шўкеев.

Таъкидлаш жоиз, жамғарма Арис шаҳрини тиклашда ҳам фаол қатнашиб, 68та ижтимоий иншоот – 16та мактаб, 36та болалар боғчаси, 8та соғликни сақлаш муассасаси, 4та спорт иншооти, коллеж, темирйўл вокзали, “Шуҳрат” хиёбони ва марказий ўйингоҳни тўкис таъмирдан чиқарган.

“Самруқ-Қазына” миллий фаровонлик жамғармасининг матбуот хизмати, 2020-09-15, 04:45 443
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.